“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Навоий вилоятининг Конимех туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу кунларда “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қумработ қишлоғида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига катта эътибор қаратилган. Маҳалладаги 2 минг 185 нафар аҳолининг 316 нафари Қумработ қишлоғида истиқомат қилади.
Дастлаб аҳоли хонадонлари хатловдан ўтказилиб, кўп йиллардан буён йиғилиб келаётган муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар давомида тоза ичимлик суви, йўл таъмири, электр энергия ва газ таъминоти, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бандлик масаласи билан боғлиқ кўплаб муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
– Қишлоқ йўлининг 1,5 километрига асфальт ётқизилди, – дейди маҳалла раиси Эрдилла Бекназаров. – Шунингдек, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 45 та темир бетон таянч, битта трансформатор таянч устуни ва пойдеворлари жорий таъмирланди, 2,2 километр масофага сим тортилиб, ички кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 1,7 километр газ қувурини бўяш ишлари амалга оширилиб, битта газ тақсимлаш пункти назоратдан ўтказилди. Тоза ичимлик суви муаммоси ҳам ижобий ҳал этилди. Олтмишта хонадон ичимлик суви тармоғига уланди.
Маҳалла ҳудудидаги 9-сонли умумтаълим мактаби филиали интернет тармоғига уланди ва мактаб атрофи ободонлаштирилди. Қишлоқни намунали ҳудудга айлантириш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар давомида ишсиз аҳолини иш билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 16 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 5 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 3 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди. 8 нафар фуқаро эса ўзини ўзи банд қилиш бўйича рўйхатдан ўтказилди.
Аҳоли вакиллари вилоят тиббиёт муассасаларида малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикларга 315 нафар фуқаро қамраб олиниб, уларнинг 97 нафарида турли касалликлар аниқланди. Тиббий кўрикдан ўтган кишиларнинг 8 нафарига туман, 2 нафарига вилоят шифохоналарига даволаниш учун йўлланмалар берилди. Тиббиёт муассасаси томонидан 35 нафар беморга бепул дори-дармон тарқатилди.
Ободлик кўнгилдан бошланади, дейишади. Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида қумработликлар ҳам ўзлари яшаб турган хонадонларни тартибга келтириш, ҳовли деворларини таъмирлаш, томорқасини кўркам, чиройли қилиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |