2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вақтни – имкониятга, имкониятни – ютуққа, ютуқни тараққиёт пойдеворига айлантира олган халқ – буюк халқдир

Тошкент шаҳрида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги катта тантана қилинди.

Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни бу қутлуғ сана билан табриклади.

Мамлакатимиз раҳбари ўтган даврда Ўзбекистон турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланганини таъкидлади.

– Сиз, азизларнинг Ватанга меҳр ва садоқат билан қилаётган ҳар кунлик меҳнатингиз Ўзбекистон мустақиллигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу маънода, Истиқлол байрами – барчамизнинг байрамимиз, мустақил Ўзбекистон – барчамизнинг фахримиз, ифтихоримиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Албатта, халқимиз мустақилликка, бугунги фаровонликка осонлик билан эришмаган. Бу йўлда аждодларимизнинг сиёсий ва маърифий интилишлари сўнгги бир ярим аср давомида деярли тўхтамаган. Истиқлолга интилган миллат қаҳрамонлари зулм ва зўравонлик қурбони бўлган. Мамлакатимиз мустақиллиги туфайли уларнинг пок номлари тикланмоқда.

Мустабид тузум даврида халқимизнинг ери, кучи, бор салоҳияти фақат деҳқончиликка йўналтирилди. “Ўзбек” деганда, фақат эртаю кеч пахта даласида меҳнат қиладиган заҳматкаш инсонлар тасаввур қилинар эди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди.

Бугун пахтачиликда бозор иқтисодиёти тамойиллари жорий этилиб,  мажбурий меҳнатга ва болалар меҳнатига чек қўйилди. Ўқитувчи мактабга, шифокор шифохонага қайтди. Ўзбекистон халқаро “қора рўйхатлар”дан чиқарилди.

Сиёсий мустақиллик замирида энг аввало иқтисодий мустақиллик ётиши ҳеч кимга сир эмас. Меҳнат ва машаққатлар билан бу асос мустаҳкамланиб бормоқда. Сўнгги 6 йилда юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,5 мартадан зиёд, тадбиркорлик субъектлари сони 2 карра кўпайгани, саноатдаги ўсиш 40 фоиздан ошгани буни яққол тасдиқлайди.

– Лекин биз бугун билан кечаги кунни эмас, бугун билан эртанги кунни таққослашимиз, ишимизни шу асосда ташкил этишимиз керак. Зеро, келажак бугун биз ташлаётган қадамлардан бошланади, – деди Президент.

Мамлакатимиз интилаётган тараққиётнинг асоси таълим экани таъкидланиб, бу соҳада қилинаётган ишлар қайд этилди.  

– Агар 3 минг йиллик тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, ота-боболаримиз асрлар мобайнида дунё тамаддунига нафақат жисмоний, балки интеллектуал меҳнати билан улкан ҳисса қўшганига гувоҳ бўламиз. Биз жаҳонга фақат хомашё эмас, аввало илм-маърифат, маънавий бойлик етказиб берган не-не улуғ зотларнинг авлодимиз.  Ҳеч шубҳасиз, уларга хос бўлган буюк фазилатлар, улар яратган шонли анъаналар бугун ҳам бизнинг қалбимизда, онгимизда, ҳаётимизда яшамоқда. Мен ишонаман, биз бу тарихий йўлни муносиб давом эттиришга ҳар томонлама қодирмиз, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўз нутқида бугун мамлакатимиз олдида турган муҳим масалаларга жамоатчилик эътиборини тортди. Экологияни асраш, сув, энергия ва бошқа табиий ресурсларни тежайдиган иқтисодиётга тезроқ ўтиш, инновацион ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш вазифаси долзарб экани қайд этилди.

– Ҳеч қачон унутмаслигимиз лозимки, табиий ресурслар – бу келажак авлодларимизга ҳам тегишли бўлган бойликдир. Шу боис, улардан нафақат бугунги, балки эртанги кунимизни ҳам ўйлаб, оқилона фойдаланишимиз шарт, – деди мамлакатимиз етакчиси.

Яна бир муҳим вазифа – жамият ҳаётининг барча соҳаларида аёллар учун тенг имкониятлар яратиш экани таъкидланди. Бу ҳақда гапирар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Абдурауф Фитратнинг “хотин-қизлар – бу “миллат оналаридир” деган сўзларини ёдга олди.

Инсоният охирги йилларда қаттиқ синовлар билан юзма-юз келгани, бунда иродаси мустаҳкам ва бирлашган халқлар барқарор ривожланиши таъкидланди.

– Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси деб билмоғи керак! Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз, – деди Президент.

Халқимиз ҳамиша тинчлик тарафдори бўлиб келгани, олис ва яқин мамлакатлар билан дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилишига урғу берилди.

Олдиндаги вазифалар қанчалик улкан ва мураккаб бўлмасин, уларни элимиз биргаликда ҳал этишга қодир экани таъкидланди.

– Тарихдан маълум: вақтни – имкониятга, имкониятни – ютуққа, ютуқни тараққиёт пойдеворига айлантира олган халқ – буюк халқдир. Бугун меҳнаткаш, мард ва олижаноб, меҳр-оқибатли элимиз айни шундай халқ бўлиб майдонга чиқмоқда, – деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз бу йўлда фидокорона меҳнат қилиб келаётган юртдошларимизга, бутун халқимизга миннатдорлик билдирди.

– Барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимиз ҳамиша омон бўлсин! Гўзал юртимизда тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин! Жонажон Ватанимизга кўз тегмасин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин, – дея сўзини якунлади Президент.

Байрам катта концерт дастури билан давом этди. Унда эрксевар аждодларимиз орзуси, бугунги озодлик шукуҳи, халқимизнинг келажакка ишончи ва умидлари ифодаланди. Мамлакатимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган мард ўғлонлар хотираси ёдга олинди. Мумтоз куй-қўшиқларда халқимизнинг бой санъати ва қадриятлари, фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқишларида Ўзбекистон турли маданиятларни бирлаштирган макон экани ёрқин намоён бўлди.

Тантанали тадбир телевидение ва интернет орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар