Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аҳоли мурожаатлари ҳамда уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларга ечим топиш, жойларда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда.
Ишчи гуруҳга Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлари, 13 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 3 кун давомида қатор амалий ишлар бажарилди.
Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати яхшилаш учун Бектемир ва Яшнобод туманларида ички йўлларнинг 4 кмга яқин қисми асфальт қилинди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 88 та бетон устунлар ўрнатилди, 1,8 км тармоқ тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1,3 км сув қувурлари ва 12 та сув қудуқлари жорий таъмирланди. Юнусобод, Чилонзор, Миробод туманларида ичимлик суви қувурларида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Газ таъминоти бўйича 5 км газ қувурлари қурилди, 3 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кўмакка мухтож аҳоли қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.
Хусусан, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 34 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 294,4 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.
“Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан “Темир дафтар” рўйхатидаги
14 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 364, 0 млн. сўмлик қуёш панели ўрнатишга маблағлар ажратилган.
“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 278 нафар хотин-қизларга 449,4 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 68 нафар фуқароларга 238 млн.сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Ишлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |