Янги йил байрами арафасида Жиззах вилояти Бахмал туманида ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан 9 нафари янги уй билан таъминланди.
Тумандаги “Оқтош” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида қуриб битказилган икки қаватли янги уйга имконияти чекланган, эҳтиёжманд фуқароларнинг оилалари кўчиб кирди. Икки-уч хонали, барча қулайликка эга замонавий хонадонлар соҳибларининг қувончи чексиз.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси вакиллари, янги уй эгалари ва уларнинг яқинлари иштирок этди.
– Етти нафар фарзандимиз бор, – дейди янги уйлардан бирига кўчиб кирган Улбозор Исроилова. – Турмуш ўртоғим II гуруҳ ногирони. Уй қуриш ёки сотиб олишга имкониятимиз бўлмади. Ўз уйимиз бўлиши бизнинг ҳаётдаги энг катта орзуимиз эди. Яратганга шукр, давлатимизнинг эътибори билан бу орзуимиз ушалди. Янги йил арафасида янги уйли бўлганимиз биз учун қўшалоқ байрам бўлди.
Янги уйли бўлган имконияти чекланган фуқаролар ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга касаначиликка, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилиб, оиласига доимий даромад манбаи ҳам яратиб берилди.
Тошқул Бекназаров, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |