2023 йилда республика бўйича 132,2 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан жорий йилнинг январь - август ойларида умумий фойдаланишдаги 104 км автомобиль йўлларида реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги А-380 "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" автомобиль йўлининг 55 км қисми ҳамда Навоий вилояти ҳудудидаги 4Р57 "Қизилқум халқа йўли" автомобиль йўлининг 8 км қисми реконструкция қилинган.
Бу рақамларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йилда йўл -транспорт инфратузилмаси объектларида қурилиш таъмирлаш ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги тегишли баёнига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу асосда тасдиқланган дастурга асосан 114,4 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йил январь - август ойларида 94 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Бухоро вилояти ҳудудидаги 4Р66 "Азизобод қ. - Вобкент ш. - Алиёр қ. - Хўжа Порсо қ.А-380 автойўли (Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу)" автомобиль йўлининг 33 - 38 км қисми, Навоий вилояти ҳудудидаги 4К376 "Томдибулоқ қ. - Пашат қ. - Аяққудуқ қ." автомобиль йўлининг 45 - 65км қисми, Наманган вилояти ҳудудидаги 4Р119 "Чортоқ ш. - Калишоҳ қ. - Ҳазратишоҳ қ.-Заркент қ." автомобиль йўлининг 40 - 50 км қисми тўла таъмирланган.
Маълумот учун: 2022 йил 1 июлдан “Shaffof yo'l” платформаси тест режимида ишга туширилган. Мазкур платформанинг алоҳида саҳифасида аҳолининг йўллар носозлиги, шунингдек, йўлларда ва йўл бўйида хавфсиз ҳаракатланиш учун юзага келган фавқулодда техник муаммолар ҳақида фото ва видеомурожаатлари жойланади. Шу тариқа соҳадаги муаммолар жамоатчилик фикри асосида аниқланади ва ҳал этилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |