Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Янги ҳаёт маҳалласи кун сайин чирой очиб бормоқда. Маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳит, хонадонлар ва кўчаларнинг ҳолати, коммунал соҳадаги долзарб масалалар ҳамда ҳудудда жойлашган ижтимоий объектлардаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Вилоят раҳбарлари Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда Янги ҳаёт маҳалласида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Мавжуд 634 та хонадоннинг барчаси ичимлик суви билан таъминлангани, Ақчоб қишлоғидаги 124 та хонадонга эса 3,7 км ичимлик суви тармоғи тортилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, 6 км йўлни асфальтлаштириш, 2 км пиёдалар йўлагини барпо этиш ишлари режалаштирилгани таъкидланди.
Ишчи гуруҳи томонидан маҳаллада мавжуд 14 та трансформаторнинг 5 тасини таъмирлаш, 56 та симёғочни темир-бетон устунларга алмаштириш, 1,8 км электр тармоғини тортиш, 50 дона ёритиш чироқларини ўрнатиш эҳтиёжи борлиги аниқланди. Маҳалланинг барча хонадонлари суюлтирилган газ баллонлари билан ўз вақтида таъминланади. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига аҳолига газ баллонлари ва иситиш тизимидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириш вазифаси юклатилди.
Шу билан бирга 78 нафар ишсиз фуқарони иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, маҳаллада “Меҳнат ярмаркалари”ни ташкил этиш масалалари бўйича туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида тегишли режа ишлаб чиқилмоқда. “Темир дафтар”да қайд этилган 1 та оила, “Аёллар дафтари”даги 147 нафар хотин-қиз, “Ёшлар дафтари”даги 36 нафар ёшни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ва туман мутасаддилари томонидан хатлов натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ҳамда аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти ҳокими А.Маҳмудалиев иштирокида Янги ҳаёт маҳалласида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, хатлов якунлари бўйича аниқланган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш чоралари муҳокама этилди. Вилоят ҳокими барча аниқланган муаммоларни ҳамда маҳалланинг “йўл харитасида” белгиланган бандларнинг мутасаддилар томонидан ўз вақтида сифатли бажарилиши устидан назоратни кучайтириш чораларини белгилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |