Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбасини яратиш, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани “Саноатчилар” маҳалла фуқаролар йиғинида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
– Жорий йилда маҳалланинг 10 километрлик ички йўллари таъмирланди, электр тармоғи учун 35 дона бетон устун, 1 дона янги трансформатор ўрнатилди, табиий газ, ичимлик ва оқова суви таъминоти ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси яхшиланди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Неъматов. – Маҳалламиздаги “Темир дафтар”да турувчи 3 нафар фуқарога 75 миллион, “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 88 нафар хотин-қизга 105 миллион, “Ёшлар дафтари”даги 23 нафар йигит-қизга 15 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳаллага бириктирилган туман ҳокимининг ёрдамчиси кўмаги билан ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган 97 нафар фуқарога 2 миллиард 200 миллион сўмлик имтиёзли банк кредитлари ажратилиб, мазкур маблағдан самарали фойдаланишни назорат қилиш йўлга қўйилган.
– Ҳозирги кунда тадбиркорлар томонидан 1 та сунъий қопламали кичик футбол майдони, 20 дан ортиқ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларининг асосий қурилиш қисми якунланган бўлса, қолган иншоотларда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда, – дейди туман ҳокимининг ёрдамчиси Асқар Даминов. – Маҳалламиз ҳудудида “Саноат зонаси”, “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳамда “Микросаноат ва хизмат кўрсатиш маркази” ташкил этилган бўлиб, уларда 150 га яқин лойиҳа амалга оширилди ва 1 минг 300 та янги иш ўрни яратилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида эса жорий йилда маҳалла биносини қуриш ва жиҳозлаш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланиб, маҳалла фуқаролари ҳамда идорада фаолият юритувчи “маҳалла еттилиги” учун барча шароит яратилган бино фойдаланишга топширилди.
Саноатчилар маҳалласида яшовчи аҳоли ўзлари ва оила аъзолари учун барча қулайликни яратиш мақсадида “Менинг хонадоним, кўчам, маҳаллам – обод, хавфсиз ва ишсизликдан холи ҳудуддир!” деган эзгу шиор остида меҳнат қилиб, фаровон яшаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |