2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сирдарёда маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича республикамизнинг 56 маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қабул қилинган дастурга мувоффиқ Сирдарё вилоятда ҳам 4 та маҳалла қамраб олинган бўлиб, улар Ховос туманидаги "Оқчангал", Сайхунобод туманидаги "Янги ҳаёт", Оқолтин туманидаги "Мустақиллик" ва Гулистон туманидаги "Иноқлик" маҳаллаларидир.

Ҳозирда ушбу МФЙларда жами 13 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Уларнинг барчасида “хонадонбай” ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва тегишли ишлар бошлаб юборилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида танлаб олинган ҳудудларда жами 47 та кўча ободонлаштирилмоқда.

Хусусан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 297 дона эски симёғочлар янги темир-бетон устунларга алмаштирилди, 8 та ТП пунктлари капитал таьмирланди, 9 км узунликдаги СИП кабеллар тортилди.

Маҳалла ички йўлларининг жами 3 км узунликдаги қисми шағаллаштирилди.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида жами 2 та ГТП капитал таъмирланди ва 9 км газ қувурлари жорий таъмирланди. Шунингдек, 6 та иситиш қозонлари қайта реконструкция қилинди.

Ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларига жами 184 тонна ва аҳоли хонадонларига 28 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 4 км узунликдаги сув қувурлари тортилди, шу жумладан, 2 дона янги сув иншооти ўрнатилди.

Маҳаллалардаги мавжуд 3 та қабристон тўлиқ тозаланди, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Жойларда маҳалла биноси ва ижтимоий объектлардаги камчиликларни бартараф этиш йўналишида маҳалла бешлиги учун янги хизмат биноси қуриш ишлари бошланди, 1 та маҳалла биноси капитал таъмирланди.

Аҳоли соғлиғини яхшилаш мақсадида 6 мингга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингек, 129 нафар фуқаро бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Бундан ташқари, аҳоли бандлиги таъминлаш мақсадида жами 306 фуқаро ишга жойлаштирилди. Шундан доимий ишга жойлаштирилган аҳоли сони 44 нафар, жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилган 181 нафар, ўзини-ўзи банд қилганлар 52 нафар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган жисмонй шахслар 29 нафарни ташкил этди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар