2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Барчаси мусаффо осмон, тоза ҳаво, соғлом келажак учун

Мамлакатимизда кенг кўламда бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида ўтган йилнинг куз ва 2023 йилнинг баҳор мавсумида 16,350 миллион дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун бюджет ва бюджетдан ташқари 10,3 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, экилган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш мақсадида 881 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилинди. Уларга жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 894,5 миллион сўм маблағ иш ҳақи сифатида тўлаб берилди.

Дарахтларни суғориш учун дастур доирасида 19 километр суғориш тизимини ташкил қилиш ҳамда 22 тик қудуқларни қуриш учун республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан қарийб 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида 2023 йил куз мавсумида шаҳар ва туманларнинг иқлим шароитига мос келадиган 6 миллион 573 минг дона дарахт ва бута кўчатларини экиш, суғориш тизими, парвариш қилиш учун масъуллар ва бошқа асосий параметрлар аниқ кўрсатилиб “Манзилли дастур” ишлаб чиқилди.

Дастур доирасида автомобиль йўллари ёқаси, фермер хўжаликлари фойдаланишидаги ер майдонлари, Ўрмон хўжалиги ташкилотлари, ижтимоий соҳа объектлари, шаҳар ва туманлардаги корхона ва хизмат кўрсатиш соҳалари, маҳаллалар ҳудудларида дарахт ва бута кўчатлари экилиши белгиланган. Албатта бунинг учун вилоятда шунга яраша захира мавжуд. Бухородаги учта кўчат етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликларда 7,7 миллион дона 27 хил турдаги дарахт ва кўчат захиралари яратилган.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда ҳудудларда кўчат ўтқазишда кўп йиллик деҳқонлар, соҳа мутахассисларининг маслаҳатига таяниш зарурлиги қайд этилди. Бугун ҳар бир нуроний ўзи, оиласи, фарзандлари, шу юртнинг эртанги куни учун лойиҳанинг фаол иштирокчисига айланган.

– Президентимиз жуда ҳам тўғри йўл тутди, – дейди қоракўллик меҳнат фахрийси Насриддин Ёдгоров. – “Яшил макон” лойиҳасини давлат сиёсати даражасига кўтариб қўйдики, биз кексалар ёшларга ҳаётий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда ўз иқлим ва табиатимизга мос дарахтларни экишни ўргатишимиз шарт.

Давлат раҳбари селектор йиғилишида Қоракўл туманидаги ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги тажрибасини кенг миқёсида оммалаштириш юзасидан ҳам таклифни ўртага ташлаган эди. Дарҳақиқат жамоанинг ниҳолчилик, айниқса, доривор кўчатлар етиштириш борасидаги ишлари эътирофга сазовор. 

– Қоракўл ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг жами экиладиган майдони 28 гектардан иборат, – дейди Қоракўл ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги бўлим бошлиғи Шокир Мустоқов. – 12 гектар майдонга кўчатхона, 16 гектар майдонга доривор ўсимликлар етиштирилади. Ундан ташқари, тут ниҳолхона ва кўчатхона ҳам мавжуд. У ерда 20 га яқин манзарали ва мевали кўчатлар бор. Асосан наъматак кўчатидан дала атрофларига иҳота сифатида ҳам фойдаланса бўлади. Мевасини йиғиб олиб, доривор сифатида ишлатса бўлади. Наъматак кўчатимизни бу йилги экиш режамиз 9 гектардан иборат эди. Юз фоиз кўчатлар экилиб парваришланмоқда. Наъматак икки йилда ҳосилга киради.

Наъматак кўчатлари ҳовли чети, йўл бўйлари, дала майдонларида экилган тақдирда ҳам яхшигина ҳосил олиш имконини беради. Энг асосийси, унинг бутаси атрофга кислород берса, меваси инсон саломатлиги учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда хўжаликда ноёб кўчатларини кўпайтириш, Бухоро иқлим шароитига мос келадиган дарахтларни етказиб бериш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Ғиждувон тумани ўрмон хўжалигида 150 минг туп сада қайрағоч ҳамда 100 минг туп қайрағоч дарахт кўчатлари захираси ташкил қилинган. Улар доимий равишда ўрганилиб, мониторинг қилинмоқда. Айниқса, сада қайрағоч кўпайтириш тажрибаси яшил макон яратишда ўзига хос ўринни банд этяпти.

Кўчатларни экиш ва парваришлаш, касалликларга қарши кураш, ўзаро тажриба алмашиш ҳам муҳим аҳамият касб этяпти. Бу эса, кўзланган мақсадларга эришишда бош омил вазифасини ўтамоқда. Бухоро иқлим шароитига мос кўчатлар мутахассислар тавсияси асосида тегишли корхона-ташкилот, маҳаллаларга етказиб берилмоқда.

Яна бир маълумот, вилоятда экологик барқарорликни таъминлаш “Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” барпо этиш бўйича 2022-2026 йиллар давомида 200 минг гектар майдонда “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда жами 40 минг гектар, шундан Ромитан туманидан 4,5 минг гектар, Жондор тумани чўл ҳудудидан 35,5 минг гектар “Яшил қоплама” ўрмонзорлари барпо этилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағ ажратилди. Жорий йилда ҳам вилоятда яна 40 минг гектар майдон “Яшил қопламалар” билан ўраб олинади. Албатта буларнинг барчаси мусаффо осмон, тоза ҳаво, соғлом келажак, деган энг муҳим жиҳатларни ўзида ифода этаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар