Андижон вилоятида давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари масъуллари бошчилигида Андижон, Бўстон, Хўжаобод туманлари ҳамда Андижон шаҳрида вилоят аҳолиси учун cуд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия ва божхона бошқарма раҳбарлари аҳоли мурожжатини тинглаб, масъуллар томонидан уларга ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.
Мисол учун, вилоят суд вакиллари ташкил этган сайёр суд мажлисларида 51 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди, 18 нафар шахсни алимент ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди, 4 нафар фуқарони ўзига оид жиноят иши бўйича тараф билан ярашиб олганлиги сабабли иш юритишдан тугатишни сўраш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилди.
Вилоят прокуратураси вакилларига қабуллар жараёнида жами 110 нафар фуқаролар турли мазмунда мурожаат этиб, кўтарилган масалаларнинг 56 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 53 нафар фуқаронинг мурожаати ижро учун назоратга олинди.
Мисол учун, Андижон вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Н.Саттарованинг алимент пулларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати натижасида масъуллар аралашуви билан 4, 8 млн сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди. Ёки қўрғонтепалик Д.Абдурахмонованинг ўхшаш масалада қилган мурожаати натижасида 30 млн сўм қарздорлик ундириди.
Ички ишлар бошқармаси вакиллари томонидан қабул жараёнида 117 та мурожаат кўриб чиқилди. Жумладан, 26 та суриштирув ва тергов масалаларида, 36 та Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик паспорти ва хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, 5 та мол-мулк, 34 та жазони ижро этиш билан боғлиқ мурожаатлардир. Уларнинг 88 таси жойида жойида ижобий ҳал этилди, 29 таси кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
Анижон вилоят Адлия бошқармаси томонидан жами 43 та фуқаро қабул қилинди. Шундан, 33 таси жойида қаноатлантирилди. Мисол учун, фукаро С.Мамиржонова онасидан қолган меросни расмийлаштириш масаласида мурожаат қилган бўлса, Г.Ахролова анча йилдан буён 2016 йилда Тошкент шахрида туғилган қиз фарзандига туғилганлик гувохномаси ололмаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Уларнинг масаласи ўша ернинг ўзида ҳал этиб берилди.
Вилоят Солиқ бошқармаси вакиллари жами 81 нафар фуқароларнинг мурожаатини қабул қилган бўлиб, уларнинг 59 таси жойида ҳал қилинди. Қабулда фуқаролар солиқ соҳасидаги маслаҳат олиш, имтиёзларидан фойдаланиш, мол-мулк ва ер солиқлари кўп ҳисобланганлиги, ортиқча тўланган маблағларни қайтариб бериш, солиқ хисоботларини қабул қилиш каби масалаларда мурожаат қилди.
Натижада, сайёр қабуллар давомида жами 464 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 60% жойида ижобий ҳал этилди, 25% эса муддат талаб қилгани сабабли ижро учун назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |