Фарғона вилоятида имконияти чекланган, уй-жойга муҳтож оилаларга янги уйлар калити тантанали равишда топширилди.
Мамлакатимизда кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ислоҳотлар жараёнини янада жадаллаштириш, одамларнинг эзгу орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларга эришиш борасидаги ташаббуслари халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. 2019 йил мамлакатимизда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили, деб эълон қилиниши бу эзгу ишларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Янги йил байрами арафасида бир гуруҳ имконияти чекланган фуқароларга Фарғона туманидаги “Миндонобод” массивида бунёд этилган замонавий уйлар совға қилингани улар учун чинакам туҳфа бўлди. Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ, Қўштепа ва Фарғона туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган 105 оиланинг қувончи чексиз.
Қувасой шаҳридаги “Юқори Муайн” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳаббатхон Дадажонова ана шулардан бири. Фарзанди Турсуной II гуруҳ ногирони бўлиб, парваришга муҳтож. Опа беш фарзанди ва неваралари билан битта уйда яшаб келаётган эди. Давлатимиз ғамхўрлиги билан у ўз уйига эга бўлди.
– Байрам арафасида бу биз учун жуда катта совға бўлди, севинчимни сўз билан ифодалаб беролмайман, – дейди М.Дадажонова. – Президентимиздан бир умр миннатдормиз. Уч хонали уй беришди. Кеча давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини телевизор орқали кўриб, умрини ногирон фарзанд парваришига бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа тури жорий этилиши ҳақидаги гапни эшитиб, рости, йиғлаб юбордим. Бу биз каби оналарнинг адоғи йўқ дарди эди.
Марғилон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Эргашеванинг айтишича, шаҳарда 378 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қиз рўйхатга олинган. Уларни уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. 10 нафар оилага мазкур янги уй-жойлардан берилгани ҳам барчани мамнун қилди.
Шу куни Учкўприк туманида ҳам янги уйлар калити тантанали топширилди.
Тадбирларда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.
М.Сулаймонов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |