Президент йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилиниши айтилганди.
Президент маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев Миробод тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари билан #ЯшилМакон умуммиллий акцияси доирасида лола дарахтини экди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 23 октябрь куни Миробод туманида бўлиб ўтган саф йиғинидан сўнг Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, сектор раҳбарлари – туман прокурори Ахрор Ахунов, ИИОФБМ раҳбари Отабек Ходжаев 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудида дарахт кўчатини экишди.
“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб президент йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилиниши айтилганди. Мавсум доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |