2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул: юзлаб муаммолар ўз ечими топди

Ҳеч бир фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак. Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгусидир – бу давлатимиз раҳбарининг қатъий топшириғи.

Республика ишчи гуруҳи бошчилигида Тошкент шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган навбатдаги оммавий қабул ҳам айни шу эзгу мақсадлар рўёбига хизмат қилди.

Очиқ ва самимий мулоқотларда судлар томонидан суд қарорларидан нусҳалар олиш, судланганликни олиб ташланиши, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, белгиланган жарималарни камайтирилиши ва бекор қилиниши ҳамда бошқа турдаги жами 98 та мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, 8 нафар шахсларга нисбатан жазодан шартли озод қилиш билан боғлиқ иш материаллар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди, 98 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди, 2 нафар шахслар ишга тикланди, 3 нафар шахсни алимент ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Хусусан, қабуллар давомида Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан судланган Сардор Рахимов ўталмай қолган 1 йил 11 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари озод қилинди. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланган Зухриддин Нурматов ўталмай қолган 1 йил 4 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари озод қилинди.

Прокуратура органлари қабуллари жараёнида 219 та мурожаатнинг 86 таси ижобий ҳал қилинди. Мисол учун, Яшнобод тумани прокурори амалий ёрдами билан дастурловчи ўқув курсини тамомлаган 2 нафар ёшларга келгусида ўз бизнес фаолиятини амалга оширишлари учун ноутбук ва принтер жамланмалари совға қилинди.

Иш билан таъминлашни сўраб мурожаат қилган 7 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди ҳамда 5 нафарига алимент қарздорликлари ундирилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Мисол учун, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқаро Зулайҳо Атаниязова алимент пулларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, унга 34 млн сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилди.

Қабуллар жараёнида фуқаролар томонидан ўзлари яшаб келаётган ҳудудларидаги прокурорлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Ички ишлар тизими мутасаддилари қабуллари жараёнида 236 мурожаатнинг 101 таси ижобий ҳал этилди. Хусусан, 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога дори-дармон олиб берилди.

Шунингдек, Зулфия Аъзамованинг жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун қилган мурождаати асосида, унга 36 600 000 сўм моддий ёрдам ажратилди.

Уч нафар фуқарога хорижга чиқиш паспортини муддатидан олдин бериш максаласи ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, Олмазор тумани Сағбон кўчасида яшовчи Раъно Алимовага янги ID-карта олишида амалий ёрдам кўрсатилди. Сергели туманидан мурожаат қилган, 2 йилдан бери паспорт оломаётган Баходир Нажмиддинов масаласи ҳам ижобий хал этилди.

Миробод туманидаги “Тонг Юлдузи” маҳалласида истиқомат қиладиган Алфия Фармонованинг муаммоси ўз ечимини топган эди. Улар бу оммавий қабулга бу сафар мурожаат асосида эмас, аксинча, миннатдорлик билдириш мақсадида келди.

Адлия органларига мурожаат қилган, туғилганлик гувоҳномасини ололмаётган 2005 йилда дунёга келган Сойиб Козбеков ва унинг синглиси 2009 йилда таваллуд топган Саида Козбековаларга туғилганлик гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

Пойтахтимизда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган 2 кунлик оммавий қабулларда жами 934 та мурожаатнинг 389 таси ижобий ҳал қилинди, 93 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилиб, қолган 462 таси назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи қабуллари давом этмоқда

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар