2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги йилни янги уйда кутмоқчи бўлаётганлар

Фарғона вилоятида уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган, эҳтиёжманд оилаларга янги уй-жойлар тантанали равишда топширилди.

Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини янада жадаллаштириш, одамларнинг эзгу орзу-мақсадлари юзага чиқишига яқиндан кўмаклашиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларни амалга оширишга оид кенг кўламли ташаббуслар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2019 йил мамлакатимизда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилинди. Бу эса эзгу амалларни янада кенгайишига хизмат қилади.

 

Келгуси йилда турмуш шароити оғир бўлган 1 минг 600 нафар хотин-қизларни имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жойлар билан таъминлаш вазифаси топширилганлиги ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимоясига бўлган катта эътибор бўлди.

 

3.JPG

 

Янги йил байрами арафасида имконияти чекланган юртдошларимизнинг бир гуруҳига Фарғона туманидаги “Миндонобод” массивида бунёд этилган барча қулайликларга эга замонавий уйлар совға қилингани улар учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ, Қўштепа ва Фарғона туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган, оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган 105 оиланинг бугун қувончи чексиз.

 

Қувасой шаҳридаги “Юқори Муайн” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳаббатхон Дадажонова ҳам шундай уй соҳибаларидан. Фарзанди Турсуной II гуруҳ ногирони бўлиб, парваришга муҳтож. Опа беш фарзанди ва неваралари билан битта уйда яшаб келаётган эди. Ҳукуматимизнинг ғамхўрлиги билан у ўз уйига эга бўлди.

 

4.JPG

 

– Байрам арафасида бу биз учун жуда катта совға бўлди, севинчимни сўз билан ифодалаб беролмайман, – дейди М. Дадажонова. – Президентимизга минг раҳмат. Уч хонали уй беришди. Айниқса, кеча давлатимиз раҳбарининг парламентга мурожаатномасини телевизор орқали кўриб, умрини ногирон фарзандни парваришлашга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этиши ҳақидаги таклифини эшитиб, рости йиғлаб юбордим. Бу биз каби оналарни дарди эди.

 

6.JPG

 

Марғилон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Эргашеванинг айтишича, шаҳарда бугунги кунда 378 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар рўйхатга олинган. Уларни уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Шаҳардаги 10 нафар оилага мазкур янги уй-жойлардан берилганлиги ҳам барчани мамнун этмоқда.

 

Шу куни Учкўприк туманида ҳам янги турар жойларнинг калитлари тантанали топширилди.

 

Тадбирларда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.

 

7.JPG

 

8.JPG

 

11.JPG

 

12.JPG

 

М. Сулаймонов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар