Шу кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда мевали ва манзарали кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Бунинг натижасида катта йўл ёқалари, бўш турган ерлар боғ-роғларга айланмоқда.
Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча таълим ташкилотлари вакиллари ҳам қалб амри билан иштирок этиб, бир донадан бўлса-да, ниҳол экишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган “Нурли маскан” мактаб-интернатида ҳам лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари, ушбу мактаб жамоаси ва ишчи ходимлар иштирок этди.
–“Яшил макон” умуммиллий лойиҳада фаол иштирок этайлик” шиори остида ўтказилган акция доирасида муассасамиз ҳудудига жамоамиз билан 300 дан ортиқ манзарали ва мевали ниҳоллар, хусусан, қора қарағай, эман, қайрағоч, бодом, ўрик, олхўри, гилос кўчатлари ўтқаздик – дейди” Нурли маскан мактаб-интернати директори Нигора Баликова. – Келгусида ҳам бундай ишларда янада фаол иштирок этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |