2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тошкентнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилмоқда

Қишнинг биринчи куни ҳам кириб келди. Ҳадемай, ҳаво ҳарорати пасайиб, совуқ кунлар бошланади. Шу сабабли давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ҳар бир ҳудудда қишга тайёргарлик ҳолатини синчковлик билан ўрганмоқда, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этмоқда.

Ана шундай ўрганишлардан бири Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Олимпия маҳалласида амалга оширилди. Ҳудудда жойлашган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилди, дейилади Республика ишчи гуруҳи маълумотида.

Мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, электр, газ, сув таъминоти, иситиш тизимларининг барқарор ишлаши мақсадида тегишли ташкилот масъулларига тавсиялар ҳамда амалий кўмак берилди.

Хусусан, ҳудуддаги “Сағбон” подстанциясида таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали учун бирламчи зарур ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли пунктларига электр энергиясини узлуксиз етказиш ҳамда авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қўшимча дизель генераторлари, керакли асбоб-ускуналар олиб келиниши таъминланди.

Шу билан бир қаторда, ўрганишлар давомида Олимпия маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишилди. Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан “Яшил макон” дастури доирасида маҳалла ҳудудида мевали дарахт кўчатлари экилди.  

Ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар