2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Байрамга муносиб туҳфа

Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига биноан жойларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этишга киришилган эди.

Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда Тошкент вилоятининг 5 та туманидаги энг чекка, ижтимоий ҳолати “оғир” маҳаллалар танлаб олинди. Белгиланган вазифалар ижроси учун республика бюджетидан 4 миллиард сўм шунингдек, маҳаллий бюджет ҳамда ҳомий ташкилотлар ҳисобидан ҳам етарли даражада маблағ ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида Тошкент вилояти Пискент туманининг энг чекка ҳудуди – “Сувти” маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Маҳалладаги байрам тадбири эрта тонгдан “Соғлом ҳаёт учун” югуриш марафони билан бошланди. Маҳалланинг кириш қисмидан старт олган марафонда 300 нафардан зиёд ёшлар ҳамда маҳалла аҳлига ҳарбий оркестр, Миллий гвардия отлиқ ҳарбийлари, “Ватанпарвар” ташкилоти, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус техникалари ҳамроҳлик қилди.

Тўйга тўёна билан, деганларидек, шу куни маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу – қишлоқ аҳли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Идора олдига соябон ўрнатилди, бўш ер майдонига кўчатлар қадалди, дарахтлар остига тўқсонбости экинлари экилди, ҳудуд ободонлаштирилди. Лойиҳа қиймати 500 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилувчи иншоотда ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Бу –ижтимоий дафтарларга киритилган фуқаролар билан ишлаш, идоралараро маълумот алмашиш осонлаштиради.

Тадбир иштирокчиларининг кейинги манзили янгидан барпо қилинган “Сувти” қишлоқ врачлик пункти бўлди. Узунлиги 12 метр, эни 6 метрни ташкил қилувчи иншоот енгил конструкциядан қурилган бўлиб, унда аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш, касалликлар профилактикаси ва даволаш – бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, бинонинг бир қисмида мўъжазгина кутубхона ташкил қилинган ва бадиий адабиётлар билан тўлдирилган. Ёшларнинг севимли ҳудудига айланган зиё масканида китобхон ўқувчилар меҳмонларга шеърлар ўқиди, ўзларининг иқтидорларини намойиш қилди.

Байрам тадбири “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалланинг бўш ер майдонига кўчат экиш билан давом этди.

Қайд этиш лозимки, маҳаллада “Обод хонадон” мезони остидаги тадбирлар доирасида ишчи гуруҳи 522 та хонадоннинг ҳар бирига кириб хатловдан ўтказди, оила хўжаликларининг турмуш тарзи ўрганилди. Ана шу ҳужжат асосида эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирланди, моддий ёрдам кўрсатилди. Барча хонадонларнинг санитар-гигиена ҳолатини яхшилаш, томорқалардан самарали фойдаланиш, уй-жой тутиш, оила аъзоларининг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимлиги, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан иборат меҳмонлар обод хонадонлардаги шароитларни кўздан кечирди, тандирда ёпилган нон ва кўк чучварадан тановул қилди, қишлоқ аҳли билан самимий мулоқот ўтказилди.

Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида маҳалладаги 250 дан зиёд оилаларнинг томорқасига тўқсонбости экинлари жойлаштирилди, томорқа маданияти юксалтирилди, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредитлар берилди.

Маҳаллада “Обод кўча”мезонларини жорий қилиш бўйича ўйдим-чуқур йўллар таъмирланди, ички кўчалар текисланди, туташ майдонлар, бўш ерлар, хонадонлар олдига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 10 минг тупдан зиёд кўчатлар экилди. Жами 5 та ички кўчанинг қарийб 2 километри шағаллаштирилди, 220 метри бетон қилинди, 3,3 километр пиёдалар йўлаги қурилди. Шунингдек, электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида 4 километр ҳаво линияси янгиланди, 74 та тунги ёритиш мосламаси қўйилди. 368 та эски симёғочлар темир бетон устунларига алмаштирилди. Бундан ташқари қарийиб 10 километр газ тармоғи тартибга келтрилди, бўялди, 700 метр ичимлик суви қувури тортилиб сув иншооти ўрнатилди. Тинчлик ва Мустақиллик кўчаларидаги 2 та кўприк янгидан бунёд этилди. Қисқа муддат ичида рўй берган ўзгаришлар аҳолини мамнун қилди.

Маҳаллада ишсизликни қисқартириш мақсадида 44 нафар аҳолининг бандлигини таъминланди, фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида 220 миллион сўм имиёзли кредит берилди.

Бугун маҳалладаги ҳар бир гузар, кўча, хонадонлар олди миллий қадриятларимизга мос тартибга келтирилди, ариқлардан зилол сувлар оқаяпти.

Байрам тадбирининг бадиий қисми маҳалла марказидаги очиқ майдонда ўтказилди. Қишлоқ аҳли ва меҳмонлар бир жойда жам бўлди. Унда қайд этилганидек, ҳудудда бажарилган бунёдкорлик ишлари давлатимизнинг аҳоли ижтимоий ҳимоясига қаратилган эътибори намунасидир. Бундай хайрли тадбирлар ҳар бир маҳалла кесимида давом этиши кўзда тутилган бўлиб, асосий мақсад – халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган.

Тадбир доирасида эълон қилинган ўндан ортиқ танловларнинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди. Шунингдек, ҳудуддаги бунёдкорлик ишларида фаоллик кўрсатган вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, саховатпеша тадбиркорларга кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари топширилди. Байрам тадбирининг бадиий қисмида Ватанни, меҳр-оқибат, муҳаббат, инсонийликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради, барчанинг кўнглига байрамона кайфият улашилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар