Бундан икки ярим ой аввал Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда Тошкент шаҳрининг 5 та туманида ижтимоий ҳолати “оғир” маҳаллалар танлаб олиниб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги арафасида ана шундай маҳаллардан бири – Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига қўшилган Ижодкор маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилди.
Шу муносабат билан маҳаллада ташкил этилган байрам тадбири эрта тонгдан бошланди. Унда Миллий Гвардия Қўмондонлиги томонидан кўргазмали чиқишлар, ҳарбий оркестр, Миллий гвардия отлиқ ҳарбийлари, “Ватанпарвар” ташкилоти ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус техникалари намойиш этилди.
Тадбирнинг маданий қисмида нуроний ва маҳалла фаоллари ўз байрам табриклари, хонанда, эстрада юлдузлари ва маданият марказлари санъаткорлари концерт-дастурлари билан чиқишди. Аҳоли ва меҳмонлар учун тайёрланган байрам дастурхони атрофида самимий суҳбатлар қурилди.
Шу куни Ижодкор маҳалласида қатор янги иншоотлар ишга туширилди. Хусусан, қариялар учун дам олиш маскани, болалар ва катталар учун ворк-аутлар, спорт ва футбол майдончалари шулар жумласидан.
Ҳудудда амалга оширилган ишларга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган икки ярим ой мобайнида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиш мақсадида 3 километр ички йўл асфальт қилиниб, 5 километри шағалллаштирилди, бетонланиб, пиёдалар йўлаги барпо этилди.
Қиш мавсумида аҳолига электроэнергия ва газ таъминотини барқарор етказиш учун 11 километр узунликдаги янги электр тармоғи тортилди. Янги трансформатор ўрнатилиб, носозлари таъмирланди. 43 та симёғоч темир бетон устунларига алмаштирилди ва кўча ёритиш мосламалари ўрнатилди. Бундан ташқари, газ тақсимлаш пунктлари таъмирланиб, янгилари ўрнатилди.
Бир неча ой аввал маҳалла аҳолиси ёмғирли ва қорли кунларни эслашса, кўнглига ғулғула тушар эди. Нега деганда, уйларининг том қисми таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Энди эса бу муаммолар ҳам ортда қолди. 11 та кўп қаватли уйнинг том қисми капитал таъмирланди, 14 тасининг фасад қисми, 13 тасининг кириш йўлаклари ва 31 та подъезд ойналари янгиларига алмаштирилди.
Маҳаллада 24 та уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир турмуш шароитида яшаётган фуқароларнинг турар жойлари реконструкция қилиниб, капитал таъмирлаб берилди. 12 та хонадонга эса кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Шу билан бирга, байрам тадбирлари давомида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида меҳмонлар ва маҳалла аҳолиси томонидан уйларнинг ён-атрофига мевали, манзарали кўчатлар ҳам экилди.
Тадбир якунида сўзга чиққан нуронийлар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси аҳоли бугунги кунидан рози бўлиб яшаши учун қилинаётганини, одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсади мужассам эканини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли амалий ишлар ҳудудларда давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |