2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳаллалар кўркамлашиб бормоқда

Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги “Иноқлик” маҳалласи “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” мезонлари асосида замонавий ва кўркам қиёфа касб этмоқда.

Маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш борасида белгиланган комплекс чора-тадбирлар ижроси доирасида ички хўжаликлараро йўлнинг 9 километри, ички йўлларнинг 5 километри асфальтланди, 1,3 километри бетонлаштирилди ва 7,7 километрига тош-шағал ётқизилди.  

Шунингдек, мавжуд трансформатор пункти таъмирланиб, қарийб 2 километр янги ҳаво тармоғи тортилди. 130 га яқин темир-бетон устун, 120 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бундан ташқари, 5 километр зовур ва ариқлар тозаланди. Соҳавий ташкилотлар, сектор ва маҳалладаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилиб, аҳолининг турли масалалардаги мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди.  

Хусусан, мурожаатлар асосида 124 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 40 нафарга яқин фуқарога 76 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 22 нафар фуқарога кредит, 4 нафарига субсидия ажратилди. 1 500 нафарга яқин аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 31 нафарига вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланма берилди.  

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ушбу маҳаллада бўлиб, нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди ва икки ой давомида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жараёнлар шодиёнага уланиб, халқ сайлига айланиб кетди. Турли танловлар, интеллектуал ўйинлар ва мусобақалар ташкил қилинди. Янгидан барпо этилган маҳалла идораси ва бир қанча хизмат кўрсатиш масканлари фойдаланишга топширилди.  

–Қишлоғимиз қисқа фурсатда гўзал ва обод бўлди, – дейди меҳнат фахрийси А.Жўраев. – Президентимизнинг, қишлоқларимизни шаҳардан қолишмайдиган обод ҳудудга айлантирамиз деб айтган гаплари амалий тасдиғини топмоқда. Ҳаммаси учун ҳукуматимиздан миннатдормиз.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар