Мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, айниқса, қишлоқларда яшаш шароитларини янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод маҳалла – обод хонадон – обод кўча" дастури ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Андижон вилоятида танлаб олинган 5 та – Қўрғонтепа туманидаги Қизилтўқай, Жалақудуқ туманидаги Қутлуғ, Бўстон туманидаги Меҳнатобод, Избоскан туманидаги Гулистон ҳамда Балиқчи туманидаги Халфачек маҳаллаларида мазкур дастур доирасида амалга оширилган қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, аҳоли муаммоларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли чоралар бунга яққол мисолдир.
Танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ҳар бир туманда ишчи гуруҳлар тузилди. Улар томонидан 2 минг 686 та хонадон ўрганилиб, хатловдан ўтказилди. Ўрганиш якунлари бўйича маҳалла ва хонадонлар тоифаларга ажратилиб, одамларни қийнаётган 8 минг 947 та масала ва муаммолар аниқланди. Ўта оғир шароитда яшаётган, уй-жойи таъмирга, ободонлаштиришга ва кўмакка муҳтож, 4-тоифага кирган 84 та хонадонга кўмаклашиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, “Темир дафтар” га киритилган 10 нафар, “Аёллар дафтари” га дафтарга киритилган 375 нафар, “Ёшлар дафтари” га киритилган 78 нафар нафар фуқаронинг муаммоларини бартараф этиш бўйича чоралар белгиланди. Ҳозирга қадар уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Шунингдек, дастур доирасида Бўстон туманидаги “Меҳнатобод”, Балиқчи туманидаги “Халфачек” маҳалла фуқаролар йиғини бинолари таъмирланмоқда. Избоскан туманидаги Гулистон маҳалласининг идораси капитал таъмирланди, Қўрғонтепа туманидаги Қизил тўқай маҳалласи идора биноси янгитдан қурилди.
Маҳаллаларда жами 263 киши иш билан таъминланди. Шундан 55 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 14 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 149 нафари ҳақ тўланадиган ишларга жалб этилган, 40 нафари ўзини-ўзи банд қилган бўлса, 5 нафари тадбиркор сифатида ўз бизнесини йўлга қўйган. Маҳаллалардаги 11 минг 978 нафар фуқаро тўла тиббий кўрикдан ўтказилди. 82 нафар фуқарога даволаниши учун ордер берилиб, шифохоналарга жойлаштирилди. 324 нафар киши бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди.
Танлаб олинган маҳаллалардаги фуқароларнинг 14 нафарига тикув машинаси, 2 нафарига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари берилди, “Ёшлар дафтари”даги 9 нафар талабанинг олий таълим муассасасида ўқиши учун шартнома тўлови ўтказиб берилди. “Аёллар дафтари” даги 11 нафар хотин-қизга 45 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. “Темир дафтар”да турувчи ва эҳтиёжманд хонадонлардаги 539 нафар фуқаронинг 1 нафари 2 хонали уй билан таъминланди, 156 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди, 178 нафарига кўмир, 202 нафарига қиш захираси учун озиқ-овқат маҳсулоти, 2 нафар ногиронлиги бор фуқарога эшитиш мосламаси ва ногиронлик аравачаси берилди.
Шунингдек, дастур доирасида электр энергияси, ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, ички йўлларни яхшилаш бўйича ҳам ишлар олиб борилди. Шунингдек, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш, хонадонларни обод ҳамда кўркам қилиш, қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена қоидаларига, соғлом турмуш тарзи кўникмаларига риоя этиш, фарзанд тарбияси, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш, китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган семинар, мулоқот, учрашув ва давра суҳбатлари, турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |