Мамлакатимиз бўйлаб қулоч ёйган “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида бошланган бунёдкорлик ишлари чекка ва олис ҳудудлар ҳаёт тарзини тубдан ўзгартирди. Жойларда аҳоли учун муҳим бўлган шарт-шароитлар яратиб беришга бўлган эътибор ошди, ташаббуслар қўллаб- қувватланди.
Фурқат туманида “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино қуриб берилди. Бу ерда Республика бюджети доирасида 900 млн. сўмдан ортиқ қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган муҳташам бинода маҳалла “еттилиги” фаолияти учун керакли бўлган шарт-шароитлар яратилди. Мажлислар зали, “Жамоатчилик маскани” хизматлари йўлга қўйилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маҳалла биносини керакли мебель ва компьютер жиҳозлари билан таъминлади.
Маҳалла биносига тутиш ҳудудда “Маҳалла боғи” ташкил этилиб, 500 туп манзарали, 600 туп гул кўчатлари экилди. Атрофи ободонлаштирилиб, ўриндиқлар, сайр йўлаклари қурилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида футбол майдони таъмирланиб, “Workout“ майдони қуриб битказилди.
— Шу кунга қадар “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари жорий қилинган Қўштепа туманидаги “Шомирза”, Риштон тумани “Пандигон”, Қува тумани ҳудудидаги “Қорақум” маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳам мебель ва компьютер жамланмалари етказиб берилди,-дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Баҳодиржон Юлбарсов.- Бундан ташқари, вилоятимизда янгидан фойдаланишга топширилган яна 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларига умумий қиймати 310 миллион сўм бўлган мебель ва компьютер жамланмалари билан таъминланди.
Маҳалла биносининг фойдаланишга топшириш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |