Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов Бахмал туманининг бир қатор маҳаллаларида сайёр қабуллар ўтказди.
Бахмал тумани маҳаллаларида ўтказилиши режалаштирилган сайёр қабул аввалида 4-сектор раҳбари “хонадонбай” ва “маҳаллабай” тизим асосида ҳудудлардаги эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий дафтарларда турувчи фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлди, ижтимоий объектлардаги вазиятни ўрганди. У хонадонларда бўлиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, имкон қадар ўша жойнинг ўзида бартараф этиш чора-тадбирларини кўришга ҳаракат қилди.
Жумладан, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи 4-сектор ҳудудидаги “Узунбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ўртақишлоқда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 86 ёшли Хидирбой Элмуродов оиласида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Отахоннинг бир неча йилдан бери бемор рафиқасига вилоят шифохонасида даволаниши учун ордер топширди. Шунингдек, яна бир нечта эҳтиёжманд оилаларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
Бекзод Ташпўлатов бошчилигидаги сектор аъзолари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари “Узунбулоқ” МФЙда жойлашган 47-сонли умумтаълим мактабига борди. Ушбу таълим муассасасининг иссиқлик, электр ва кўмир таъминоти, яратилган шароит ва дарс жараёнлари ҳамда мактаб жамоасининг “Ташаббусли бюджет” танлови натижалари билан танишди.
4-сектор ҳудудидаги мазкур мактаб жамоаси 2023 йилда ўтказилган “Ташаббусли бюджет” танловида “Синфхоналарни жиҳозлаш, компьютер ва ўқув ускуналари харид қилиш” лойиҳасида энг кўп –17 мингта овоз тўплашга муваффақ бўлганди. Натижада мактаб педагогик жамоасига 1 миллиард 150 миллион сўм маблағ ажратилди ва зарур ўқув жиҳозлари олиб келиб ўрнатилди, синфхоналар овозли кузатув камералари билан таъминланди.
Сўнгра тумандаги 43-сонли умумтаълим мактабида “Узунбулоқ” ҳамда “Маданият” МФЙ аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда маҳаллалар фуқаролари ичимлик суви, электр таъминоти, йўлларга шағал ётқизиш, таълим кредити олишда кўмаклашиш, уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ 15 дан зиёд мурожаат қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 6 таси жойида ечимини топган бўса, 3 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолганлари тегишли тартибда назоратга олиниб, масъулларга ижро этиш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.
Шунингдек, тумандаги “Шодлик” МФЙ “маҳалла еттилиги” билан ҳудуддаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан ички йўлларга шағал тўкиш, серқатнов автомобиль йўлларининг пиёдалар, асосан, ўқувчилар кесиб ўтадиган қисмига йўл белгилари ўрнатиш, кўмир ва суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш, кредит олишда кўмаклашиш, ичимлик суви таъминоти каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |