2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Бу кунларнинг қадрига етинглар, болаларим”

Бухоро вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов Бухоро шаҳрининг Чашмаю Аюб кўчаси, 9-уйда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад бобо Муҳсиновга Президент табриги ва Янги йил совғаларини етказди.

Унга секторлар раҳбарлари, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Бухоро ҳарбий горнизони мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлик қилди.

Ушбу файзли хонадонда кечган суҳбатда вилоят ҳокими Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимизнинг доимий эътиборида эканини таъкидлади. Президентимизнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган Янги йил табригини ўқиб эшиттирди. Пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Кўксини орден-медаллар безаган Аҳмад Муҳсинов айни навқирон 19 ёшида Бухоро шаҳридан ҳарбий хизматга, аниқроғи, тўғри жангу жадал кечаётган фронтга чақирилган.

–1947 йилгача қирғинбарот жанггоҳда, сўнг Европанинг турли давлатларида армия сафида бўлдим, – дейди уруш фахрийси Аҳмад Муҳсинов. –Худога шукур Ватанимга соғ-омон қайтиш насиб этди. Урушдан кейинги йилларда Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети) нинг тарих факультетида таҳсил олдим. Бир муддат ўрта мактабда педагог сифатида ёшларга сабоқ бердим.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар Бухоро шаҳрининг Шофиркон кўчаси 22-уйида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Норбой Қаршиевни ҳам йўқлаб боришди. Янги йил арафасида отахон билан самимий суҳбат қуришди.  

–Дунёда ҳеч бир нарса тинчликнинг ўрнини боса олмайди, –дейди отахон. –Урушнинг даҳшатинику айтмай қўя қолай. Дастлабки жангдаёқ оёғимдан яраланганман. Аммо мени бу эмас, ён-атрофимда қуролдошларимнинг юзтубан йиқилиб, ҳаётдан кўз юмгани даҳшатга солган. Бу манзара ҳали- ҳануз тушларимга кириб, безовта қилиб чиқади... Яратганга шукр, юртимиз тинч, ҳаётимиз осуда. Маҳаллаларимиз обод. Бозорлар тўкин. Мактабу лицей, олий ўқув юртларида ўқиётган невара- чевараларимга доим “Бу кунларнинг қадрига етинглар, болаларим” дейман.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар