2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ёшлар билан учрашди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Шавкат Умурзоқов Президентимиз томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом фирклашларига замин яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилганини таъкидлаб ўтди.  

Қайд этилганидек, ушбу вазифалар ижроси доирасида 2023 йил давомида кўмакка муҳтож оғир тоифадаги ёшларнинг муаммолари ҳал қилинди, ишсиз ҳамда мактаб битирувчиларининг бандлиги таъминланди.  Бундан ташқари, йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган  ёшларга ҳам кўмак кўрсатилиб, муаммолари ҳал қилинди.  

Ёшларга кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида келгуси йилга режалаштирилган ишлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилгани, шунингдек, “Ёшлар дафтари” доирасида кўмак олишлари кутилаётгани айтиб ўтилди.  

Учрашув якунида Ш.Умурзоқов ёшларнинг саволларига жавоб бериб, ўз ҳаёт ва меҳнат тажрибаси билан ўртоқлашди. Тадбир якунида йил давомида юқори натижаларга эришган энг фаол ёшлар Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар