2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким шифохонадаги болалардан хабар олди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, онкогематология, кардиохирургия, нейрохирургия ва чақалоқлар хирургияси бўлимларида даволанаётган 48 нафар бола ва уларнинг оналарини Янги йил билан табриклади, байрам совғаларини топширди.

Вилоят раҳбари болалар ва уларнинг оналарига далда берди, тезроқ соғайиб кетишларини тилади.

Давлатимиз раҳбарининг оналик ва болаликни муҳофаза қилишга бўлган алоҳида эътибори натижасида ва қарорлари ижроси доирасида барпо этилган, бир йил аввал – 2022 йил 27 декабрда фойлаланишга топширилган 3 қаватли онкогематология, кардиохирургия, нейрохирургия ва чақалоқлар хирургияси бўлимлари биноси энг илғор хорижий жиҳозлар билан таъминланиб, бемор болалар ва уларнинг ота-онаси учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Болаларнинг даволаниши билан бирга таълим-тарбияси ҳам эътиборда. Бу ерда “Замин” фонди томонидан ташкил этилган “Меҳрли мактаб” ва “Илк қадам” номли мактаб ва боғча гўшаларида болалар билим олиб, қизиқарли машғулотлар ўтмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар