Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган, мамлакатимиз тараққиётини белгилаб берадиган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида “Инсон – жамият – давлат” ҳамда “Инсон қадри учун” деган устувор тамойиллар асосида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада оширишга қаратилган ғоялар ҳар биримизга аниқ режалар белгилаб берди.
Ушбу мураккаб вазифаларни бажаришда мамлакатимизда сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг фармон ҳамда қарорлари дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида ўтган йили 11 минг 147 та янги иш ўрни яратилиб, бандлик дастурининг ижроси 103 фоизга бажарилиши, аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошидаги 8,1 фоиздан 8 фоизга камайишига эришилди. “Темир дафтар”га киритилган 205 та оилага, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган жами 4 минг 700 нафардан зиёд фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.
Туманда 142 км ички ва 7 км давлат аҳамиятидаги йўллар таъмирланди. Шунингдек, 42 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Электр таъминоти бўйича 69,9 км тармоқ ва 10 дона трансформатор пункти реконструкция ва модернизация қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида 3,2 мингдан зиёд хонадон, 50 тага яқин тадбиркорлик субъекти ҳамда 8 тадан ортиқ ижтимоий соҳа муассасасининг электр таъминоти яхшиланди.
Мактабгача таълим ташкилотлари сони 80 тага етди ва қамров даражасининг 74 фоиздан ошишига эришилди. 2023 йил ҳолатига умумтаълим мактабларида компьютер ускуналари билан таъминланиши ҳамда оптик толали интернет юз фоизга етказилди.
Соғлиқни сақлаш тизими бўйича келгусида “Оққамиш” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Мискин” оилавий шифокорлик пункти, 39-сон оилавий поликлиникаси, “Калтаминор” оилавий шифокорлик пункти ва юқумли касалликлар бўлимини очиш, кўп тармоқли поликлиникада таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда янгидан 70 ўринли бинони қуриш режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш устида тинмай изланишлар олиб борилмоқда. Ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланмоқда. Ташкил этилган кластерлар томонидан амалга оширилаётган ишлар сабабли ҳозир пахта ҳосилдорлиги сезиларли даражада ўсди. Бундан 4-5 йил аввал ҳосилдорлик 20 центнер бўлган бўлса, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 2022 йилда 30-35 центнергача ҳосилдорликка эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида туманда бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, қарор доирасида 21,2 километр узунликдаги йўлларни таъмирлаш, 2 та сув чучуклаштирувчи иншоот ҳамда 29,3 км узунликдаги сув тармоғини янгидан тортиш ва реконструкция қилиш, 2 та маҳалла биносини янгидан қуриш, 12 км пиёдалар йўлакчасини қуриш, 2 та янгидан трансформатор ўрнатиш, 4 та пиёдалар ўтиш кўпригини қуриш ҳамда 3 км узунликдаги газ тармоғида таъмирлаш ишлари, қарор доирасида 25 та объектда 26 миллиард 290 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва инфратузилмалар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, туманда 85 км узунликдаги ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг иккинчи иловасига мувофиқ, хатловда аниқланган оғир турмуш шароитидаги 2 минг 521 та хонадондан яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги 33 та уй-жойни янгидан қуриш ишлари якунланди. 2 минг 488 та уй-жойдан 1 минг 38 та уй-жойнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ишлари олиб борилди.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 85 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиш орқали 4 минг нафар фуқаронинг, хизмат кўрсатиш соҳасига 8 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиш орқали 166 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Туманга инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масаласи энг муҳим йўналишлардан ҳисобланади. Бу борада амалга ошириладиган, қиймати 289 миллиард сўмлик 77 та инвестиция лойиҳасининг манзилли рўйхати шакллантирилди. Хусусан, ўтган йилда экспорт ҳажми 6 миллион долларга етказилиб, 2022 йилга нисбатан 117 фоизга ўсишга эришилди.
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 390 та хонадонли 12 та уй-жойни қуриш ишлари олиб борилмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион 348 минг туп, шундан жорий қилинган “Долзарб 40 кунлик” давомида куз мавсумида 498 минг дона кўчат экилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |