Бундан бир неча йил аввал бирорта ҳужжат олиш учун давлат идораларига иши тушган кишиларнинг аксарияти сансалорлик, турли бюрократик тўсиқларга дуч келиши аниқ эди. Ҳаттоки, оддий маълумотномани олиш учун анчагина вақт сарфлашга тўғри келарди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги ишлар тубдан ўзгарди.
Президентимиз ташаббуси билан бир неча йил аввал “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” тамойили асосида бошланган ислоҳотлар бугун ўз мевасини бермоқда. Чунончи, фуқароларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратишни мақсад қилган Давлат хизматлари марказлари ташкил этилганлиги халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оширди. Натижада ўтган давр ичида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари сони ортди, сифати тубдан яхшиланди. Бу борада Андижон вилоятида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
– Агар эътибор қаратадиган бўлсак, бундан беш йил аввал марказлар орқали 30 дан ортиқ турда хизмат кўрсатилган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 300 дан ортди, – дейди Андижон вилояти адлия бошқармаси шуъба бошлиғи Акмалбек Азимов. – Марказларнинг бошқа ташкилотлар билан интеграциялашуви, ахборот алмашишнинг йўлга қўйилиши ана шундай натижага эришиш имконини берди. Энг асосийси, кўрсатаётган хизматлар аҳолига қулайлик яратмоқда, уларнинг узоғини яқин қилиб, вақтини тежамоқда.
Вилоятдаги давлат хизматлари марказлари томонидан ўтган 2023 йил давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 734 минг 574 та хизмат кўрсатилди. Бу 2022 йилга нисбатан икки баробар кўпдир. Ўтган йили кўрсатилган хизматларнинг 220 мингтаси кўчмас мулк, таълим, лицензия олиш ва бошқа ижтимоий соҳаларга, шунингдек, 50 мингтаси тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишга тўғри келган.
Мурожаатларга кўра, ўтган йили Марказлар томонидан электрон имзо олиш, уй-жой ва нотураржойларнинг кадастр паспортларини тайёрлаш, фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, шунингдек, никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисида маълумотнома, ID карта олиш бўйича энг кўп хизматлар кўрсатилган.
Давлат хизматлари марказлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган хизматлар йўналиши таҳлил этилганда, йил давомида юридик шахсларга 7 минг 774 та хизмат кўрсатилган бўлса, якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият олиб бораётган деҳқон хўжаликларига 42 минг 54 та хизмат кўрсатилган.
Шунингдек, ўтган йили аҳолига кулайлик яратиш мақсадида мобил давлат хизматлари кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Яъни марказлар томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларида фуқароларнинг хонадонларига борган ҳолда шаффофлик асосида 19 минг 967 та сайёр давлат хизмати кўрсатилди.
Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган юқоридаги каби ишлар мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг ижобий самарасидир. Умуман, давлат хизматлари марказларининг асосий мақсади аҳолига турли тўсиқларсиз, ортиқча ҳужжатларсиз, шаффоф давлат хизматлари кўрсатишдир.
Олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар юртдошларимизга катта қулайликлар яратиш билан бирга, уларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |