2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Каттачек – обод маҳалла

Каттачек – Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги обод ва фаровон маҳаллалардан. Ушбу гўшада 730 хонадонда 3900 нафардан ортиқ фуқаро истиқомат қилади.

Маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ўзаро ҳамкорликда ва ҳамжиҳатликда самарали иш фаолиятини йўлга қўйгани натижасида оилавий қадриятлар мустаҳкамланиб, маҳалла инфратузилмаси тобора яхшиланмоқда, аҳоли бандлиги таъминланмоқда. Жумладан, ўтган йил давомида 89 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига олиниб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.  

Маҳалла аҳлининг ўзаро бирдамлиги туфайли ҳудудда каттагина “Яшил макон” яратилиб, боғда мевали дарахт кўчатлари парваришланмоқда. 2023 йилги баҳор мавсумида ҳам маҳалла аҳли мазкур боғга 5 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчати экди.  

Маҳаллада “Оқила аёллар ҳаракати” тузилган бўлиб, улар ўз фаолияти билан ёш келинлар, турмуш остонасида турган қизларга ўрнак ва ибрат бўлиб, кези келганда йўл-йўриқ кўрсатиб келмоқда. Ҳаракатнинг фаол аъзолари Зулфия Садирова, Оқилахон Қурбонова хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда ёш қизлар ўртасида кийиниш маданияти, эрта никоҳ, эрта туғуруқ, соғлом турмуш тарзига амал қилиш каби мавзуларда тарғибот тадбирлари, давра суҳбатларини олиб бормоқда.

Шунингдек, профилактика инспектори билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича учрашув, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Маҳалланинг фаол онахонларидан Темиржон Мамажонова ташкил этилаётган тадбирларда ҳамиша фаол. У ўзидаги бор ҳаётий тажрибани ёшларга улашгиси келади. Онахонларнинг ёшларга бераётган ўгит ва насиҳатлари, бой ҳаётий тажрибалари туфайли Каттачек маҳалласи обод, оилалар турмуши эса фаровон.

2024 йилда Каттачек маҳалласини янада улкан ўзгаришлар кутиб турибди. Қишлоқдаги мактаб қайта таъмирланиб, қўшимча бино қурилади. Қишлоқ врачлик пунктига лаборатория биноси бунёд этилади. Шунингдек, йўллар, электр, ичимлик суви тармоқлари яхшиланади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар