2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиқишлоқда янгиликлар кўп

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Янгиқишлоқ маҳалласи тумандаги обод масканлардан бирига айланиб бормоқда. Боиси ўтган йилда ҳудудда “Обод қишлоқ” доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Маҳалла ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 5,5 километр йўллар асфальт қилинган бўлса, 4,5 километр йўл бетонлаштирилди ва 6,5 километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизилди. Бундан ташқари, аҳоли вакилларининг ташаббуси билан “Опен бюджет”дан ютиб олинган лойиҳа доирасида 2,5 километр йўлга асфальт ётқизилди. 

Маҳалладаги эскирган симёғочлар ўрнига 309 дона бетон устун ўрнатилиб, 11,5 километр ёпиқ кабель тортилди, 2 та янги трансформатор олиб келинди. Натижада аҳолининг электр таъминоти яхшиланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 10 километрдан зиёд ичимлик суви тармоғи ҳам тортилди. Дастур доирасида янги қуриб берилган 150 ўринли замонавий боғча маҳалладаги мактабгача ёшдаги болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишига хизмат қилмоқда. 

Куни кеча янгидан қуриб фойдаланишга топширилган маҳалла биноси ва тумандаги 58-оилавий поликлиниканинг филиали очилиши маҳалла аҳли учун яна бир туҳфа бўлди. 

– Шу кунгача маҳалламизнинг алоҳида биноси йўқ эди. Ижарада турардик, – дейди “Янгиқишлоқ” МФЙ раиси Ғанишер Мўминбоев. – Бу эса аҳолига хизмат кўрсатишда кўпгина ноқулайликларни туғдираётган эди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан замонавий маҳалла биноси қуриб берилди. Унда маҳаллада ташкил этилган “еттилик” учун барча шарт-шароит яратилган. Кейинги йиллар маҳалламизда амалга оширилаётган ўзгаришлардан аҳолимиз ҳам жуда мамнун. 

Янгиқишлоқликлар шу кунгача маҳалладан 9-10 километр масофада жойлашган 58-оилавий поликлиникага қатнарди. Бу эса ёғингарчилик пайтларида аҳолига ноқулайликлар туғдираётган эди. 

Бюджет маблағлари ҳисобидан маҳалла биносининг орқа томонидаги бўш турган бино қайта таъмирланиб, 58-оилавий поликлиниканинг филиалига айлантирилди. Замонавий тиббий жиҳозлар ва учта тибиий бригада билан таъминланди. Бу эса аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатининг ошишида муҳим аҳамият касб этади. 

– Тиббиёт соҳасига кейинги йилларда қаратилаётган эътибордан тиббиёт ходими сифатида жуда хурсандман, – дейди филиал потранаж ҳамшираси Сарвиноз Нурматова. – Шу соҳада фаолият юритаётганимга ўн йилдан ошди. Дастлаб иш бошлаган йилларимни яхши эслайман. Шароитлар ўзига яраша, дори -дармонлар кам, тиббий ускуналар етишмасди. Борлари ҳам эскирган эди. Ҳудудимиздаги аҳоли, айниқса, ҳомиладор аёлларни фақатгина рўйхатга олиб қўйишдан бошқа ишни қила олмасдик, очиғи. Мана, секин-секин тиббий ускуналар ҳам келди. Дори-дармон захираси ҳам яратилди. Ходимлар қўллаб-қувватланди. Маҳалламизда янги филиал очилди. Замонавий бино, ускуналар, шинам ва ёруғ хоналар, жиҳозлар барча-барчаси ажойиб. Белни боғлаб ишлайдиган, аҳолига хизмат қиладиган пайт келди. 

– Набирамни тиббий кўрикка олиб келдим, – дейди Сайёра Худойбердиева. – Шифокорлари жуда хушмуомала экан. Шароитлари ҳам яхши. Илгари оддийгина эмлаш учун ҳам узоқ йўл босиб борардик. Мана маҳалламизнинг ўзида поликлинака очилди. Энди қийналмаймиз. Бундан жуда мамнунмиз. Биз кексаларнинг қўлларимиз доим дуода. Тинчлигимизга, ободлигимизга кўз тегмасин. 

Янги қишлоқликларнинг қайси бири билан гаплашманг, шукроналик туйғуларини изҳор қилишади. Яхши-да, обод йўллар ва кўчалар, замонавий боғча ва мактаблар, малакали мутахассис ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган поликлиника, фуқароларнинг муаммо ва ташвишларини тингловчи маҳалла фаоллари ва ҳоказо, барча-барчаси маҳалла қиёфасининг тубдан ўзгаришига, аҳоли турмушининг фаровонлашувига хизмат қилмоқда. 

Хуллас, Янгиқишлоқда янгиликлар кўп...

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар