Инсоният яралибдики, унинг маънавий юксалишига бешик бўлган, тарихи бир неча минг йиллик тарихга бориб тақаладиган, дунёнинг барча тараққиёт босқичларига гувоҳ бўлган, бағрида ҳам олис ўтмиш, ҳам бугунги тамаддун жараёнларини намоён этувчи бир маскан бор.
Бу маскан, шубҳасиз, маҳалладир. Маҳалла – халқ билан мамлакат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир. Жонажон диёримизда маҳаллалар жуда кўп бўлиб, уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқимизнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади.
Мана шундай буюк қадриятлар маскани бўлмиш маҳаллаларга эътибор давлатимиз раҳбари томонидан кун тартибига қўйилган. Шарққа хос маданиятни ўзида жамлаган маҳаллаларимиз нуфузини ошириш, маҳалла орқали юртимиз ривожи учун хизмат қилиш бурчимиздир. Президентимиз ўз нутқларида “Биз фаолиятимизнинг биринчи кунларидан ҳамма ишни маҳаллада, халқимиз билан биргаликда ташкил қилиб келяпмиз. Бу тизимни босқичма-босқич ривожлантирдик. Энди яна қўшимча куч, имкониятлар бериляпти. Бу ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани. Маҳаллалар – давлатимизнинг энг катта замини” деб таъкидлаганлари ҳам бежизга эмас. Чунки маҳаллалар том маънода халқнинг дардини енгил қилувчи, уларнинг ишончли маконига айланмоқда.
2023 йил 26 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш, маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўтказилган йиғилишда бир қатор вазифалар белгиланган эди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш учун маҳалла бошқарув тизимини такомиллаштириш ва маҳалла “еттилиги” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрда “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, маҳалла ободлигини таъминлаш, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда аҳолининг фаол иштироки ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш, маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш, маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш, камбағал оилаларга ажратилаётган бюджет маблағлари ва бошқа маблағларнинг мақсадли ва манзилли йўналтирилишини таъминлаш, маҳаллаларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш, уларга ажратиладиган маблағларни марказлашган тарзда тақсимлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, маҳалла масъулларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмалари шаклланишига кўмаклашиш вазифалари белгилаб берилганлиги таъкидланди. Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилиши, республика кенгашига – Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилиши, кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалаларга ечим топиши, молиявий манбаларини ҳал қилиб бериши алоҳида қайд этилди. Албатта, бу каби аниқ қўйилган мақсад ва вазифалар ўз натижасини беради. Чунки халқимиз ишонадиган ва суянадиган энг биринчи маскан бу – маҳалладир. Шу боисдан ҳам халқимизга янада кўпроқ хизмат қилиш учун маҳалла ходимлари сони эндиликда “бешлик” эмас, “еттилик” тизимига ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, янгидан ташкил қилинаётган бу тизимдаги ижтимоий ходимнинг вазифаси оғир аҳволга тушиб қолган ёки шу аҳволга тушиш эҳтимоли бўлган фуқаролар ҳамда оилалар билан ишлайди, эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда уларга комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатишни, кўмаклашишни ташкил қилади.
Солиқ инспектори эса солиқ билан боғлиқ бўлган маҳалла ишларини юритишда фаол бўлади, тадбиркорларга солиқ хизматларини кўрсатиш каби ишлар билан шуғулланади.
Кўриб турганимиздек, қабул қилинаётган қарор ёки фармонларнинг туб моҳияти халқимизнинг яхши шароитларда яшаши, ҳар бир инсоннинг ривожланиши учун фойдали бўлишга қаратилгандир. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Замон шиддат билан ўзгаряпти. Маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантиришимиз зарур. Яна тажриба орттирамиз, яна ўзгартирамиз. Ҳаёт бизни шунга мажбур қиляпти. Ҳозирги таҳликаларга ечим топамиз десак, бизнинг ягона йўлимиз – маҳалла, маҳалла, маҳалла ва яна бир марта маҳалла. Маҳалла тизими обрўйини қанча кўтарсак, одамлар ишонади, одамлар биздан рози бўлади”. Бу ишларга эса барчамиз масъулмиз.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |