Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳамда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Тадбирда Жиззах вилоят суди раиси Акрам Шукуров вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий судининг тузилиши ва фаолияти хусусида видеоролик ҳамда тақдимот орқали йиғилганларга қизиқарли маълумотлар берди.
Жиззах вилоят маъмурий суди раиси С.Раҳмоновнинг 2023 йил давомида вилоятдаги маъмурий судлар томонидан амалга оширилган ишлар хусусидаги ахборотини иштирокчилар катта қизиқиш билан тинглади. Ўтган йил якуни бўйича маъмурий судлар томонидан кўрилган ишларнинг 219 тасини ер билан боғлиқ масалалар ташкил этган бўлиб, ана шу ишларнинг 127 таси қаноатлантирилгани, 68 таси рад этилгани, 9 таси иш юритишдан тугатилиб, 15 таси кўрмасдан қолдирилган. Бу ишлар бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларига нисбатан 111 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиш ва тегишли чоралар белгилаш учун юборилганлиги таъкидланди.
Матбуот анжумани давомида вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Р.Орзиқулов, Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Ж.Қаҳҳоров ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Н.Расуловнинг ўтган 2023 йил давомида раҳбарлик қилаётган судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар бўйича ахборотлари тингланди.
– Жиноят ишлари бўйича вилоят судлари томонидан ўтган йилнинг 12 ойи давомида жиноят ишларининг биринчи инстанцияда 152 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан озод қилинган, – дейди Жиззах вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Раҳматилла Орзиқулов. – Барча инстанцияларда 22 нафар шахс оқланган бўлса, 516 нафар шахсга нисбатан 331 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айблов ўзгартирилиб, ҳукм чиқарилган.
Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар учун Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Унда иштирокчилар вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлислар зали, статистика, архив ва девонхона фаолияти билан таништирилди.
Айниқса, фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган ўндан зиёд суд интерактив хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ва суд мажлисларида масофадан қатнашиш имкониятлари, “Адолат” ахборот тизими ҳақида журналист ва блогерларга тўлиқ тушунтириш берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |