2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Обод манзиллар кўпаймоқда

Тошкент вилояти маҳаллаларида “Обод хонадон– обод кўча– обод маҳалла” мезонлари бўйича қизғин ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай манзиллардан бири Янгийўл туманининг Ниёзбоши маҳалласидир.

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мазкур маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва маҳалла аҳли билан мулоқотда бўлди. 

– Маҳаллада ҳозир 526 та хонадон бор бўлиб, 743 та оила яшайди, – дейди Янгийўл тумани ҳоким ўринбосари Эрали Абдурасулов. – Уларга қулай шароит яратиш учун жойларда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, 2 та оилавий корхона ташкил этилди. Ўрганишлар давомида болалар ўйингоҳи ва мини стадион, кутубхона ҳам қуриш бўйича фуқаролардан таклифлар айтилди. 

Шунингдек, 5 та кўчада режа бўйича 90 та темир- бетон устун ўрнатиш, 2 та трансформаторни таъмирлаш ва 1 та янги 400 киловатт қувватга эга трансформатор олиб келиш, 4,5 километр масофада электр тармоқларини янгилаш, 150 дона тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозир амалий ишлар бошланган. Ўз навбатида аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 28 нафари учун амбулатор шароитда даволанишга йўлланма ва 1 нафар беморга бепул дори-дармон берилди. 

Хатлов жараёнларида аниқлаган оғир турмуш шароитидаги 2 та хонадонда қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланди. Ниёзбоши маҳалласининг биноси ҳам янгидан қурилмоқда. Аслида бу маҳалланинг кўплаб аҳолиси йил бўйи ўз томорқасида кўк пиёз ва турли кўкатлар етиштиришни йўлга қўйган. Бунда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бўйича оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун туман ҳокимлиги ҳам амалий кўмак бермоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар