Айни кунларда Когон шаҳрининг “Хўжабарги” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод маҳалла– обод кўча– обод хонадон” дастури доирасида кенг қамровли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бундай янгиланишлар жараёнида аҳолининг электр, табиий газ, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилмоқда. Тор ва қинғир-қийшиқ кўчалар кенгайтирилган ҳолда шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Эски симёғочлар эса янгисига алмаштирилмоқда.
Ҳудудда бошланган кенг кўламдаги бунёдкорликлар натижасида маҳалла марказида гузар ташкил этилаётгани, аҳоли яшаш хонадонлари, савдо ва хизмат кўрсатиш дўкончаларининг замонавий ва кўркам қиёфага кириб бораётгани ҳамда, энг асосийси, аҳолининг фаровон турмуши учун яратилаётган қулайликлар хўжабаргиликларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширмоқда.
Маҳалла аҳолисининг энг оғриқли муаммоларидан бири ушбу ҳудудда мактаб биносининг йўқлиги эди. Қувонарлиси, дастур доирасида бу ерда бошланган ишларнинг биринчиси айнан мактаб биносини қуришдан бошланди. Лойиҳага кўра, ушбу мактаб биноси 330 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг атрофи тўлиқ кўкаламзорлаштирилади ва ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилади.
Хўжабарги маҳалласи манзилидаги ўзгаришлардан яна бири ушбу ҳудуднинг ўзида маҳалла аҳолисининг бўш вақтларини унумли ўтказиш ва ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун 3 та “Workout” ташкил этилади.
Бу ҳам албатта, шу ҳудудда яшовчи аҳолининг барча қатлами бир неча спорт турлари ва жисмоний машқлар билан шуғулланиши учун кенг имконият яратади.
Маҳаллада дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ташкил этилаёган маънавий-маърифий тадбирлар фуқаролар ҳаётига янгича мазмун олиб кирмоқда. Жумладан, 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан маҳалла марказида ташкил этилган навоийхонлик тадбирига ёшу қари таклиф этилди. Байрам кечасида Когон шаҳар ҳокимлиги, 4-сектор масъуллари ҳамда “маҳалла еттилиги” иштирок этди.
Алишер Навоий ижодини, у қолдирган бой адабий меросни ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ёшлар қалбига теран сингдириб бориш мақсадида ташкил этилган тадбирда шоир асарларининг мазмун-моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Байрам кечасида Навоий ҳаёти ва ижодига назар ташланиб, ғазаллари, ашъорлари ва достонлари ўқувчилар томонидан ижро қилинди.
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастурларининг бажарилиши,мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда олиб борилаётган ободончилик юмушлари “Хўжабарги” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўз аксини топаётгани барчани хурсанд қилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |