2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Судя ҳалол бўлса, қарор адолатли бўлади

Олий суд раисининг ўринбосари Х. Тўрахўжаев ва аппарати раҳбари А. Холмахматов Қашқадарё вилояти судларида фаолият юритаётган судья ва суд ходимлар билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда судья ва суд ходими, ҳалол, ҳақиқатпарвар, ўзининг шахсий манфаатларини жамоатчилик манфаатлари билан мослаштириб бориши, шунингдек, меҳнатсеварлик, хушмомалалик, адолатлилик каби фазилатларни ўзига сингдириши ва ахлоқий иммунитетини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Бугун мамлакатимизда судья ва суд ходимлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.  Талаб этиладиган жиҳат эса суд қарорларининг адолатли қабул қилинишига эришиш орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш,  судга мурожаат қилувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ишончли ҳимоя қилишдан иборатдир. 

Қайд этилганидек, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган коррупциявий омилларга қарши муросасиз курашиш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга барча бирдек масъул.  Бу борада эса коррупциянинг келиб чиқишига имкон яратаётган шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш муҳим саналади. 

Тадбирда сўз олганлар  тизимда коррупциянинг барвақт олдини олишга эътибор қаратишди. Шу билан бирга коррупциясиз жамият қуришда фаол иштирок этиш, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциянинг оқибатларини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали тушунтириш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Судларда фаолият олиб бораётган судья ва ходимлар ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар