2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қирғиз тилида ўқитиладиган мактаб капитал таъмирланди

Жалақудуқ туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган Қутлуғ маҳалласидаги 43-умумтаълим мактабининг капитал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида ўтган йили Қутлуғ маҳалласида кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

Маҳалла кўчалари, хонадонлар ободонлаштирилди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида маҳалла ҳудудидаги ёғоч устунлар темир-бетон устунларга, мавжуд иккита трансформатор юқори кучланишлигига алмаштирилди, янги трансформатор ўрнатилди, ичимлик суви таъминоти яхшиланди, кўчалар таъмирланди, маълум қисмига асфальт ётқизилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Жумладан, 1982 йилда қурилган, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган маҳалладаги 43- умумтаълим мактаби биноси ҳам капитал таъмирланди. 

– Мактабимиз биноси таъмирланиб, бутунлай янгича қиёфага келтирилди, – дейди мактаб директори, Халқ таълими аълочиси Одинахон Бўтаева. – Дарслар тўла қирғиз тилида ўтказиладиган мактабимизда бугунги кунда 200 нафарга яқин ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Давлатимиз, Президентимиз томонидан дарслар қардош халқлар тилида ўтказиладиган мактабларга ҳам алоҳида эътибор қўрсатилаётганлигидан беҳад хурсандмиз. 

Муассасада ўқувчиларнинг пухта билим олиши, ўқитувчиларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур барча шароит яратилди. Синф хоналари замонавий жиҳозлар, зарур техник воситалар билан таъминланди. 

Дарслар қирғиз тилида ўтиладиган мазкур мактабнинг капитал таъмирланиши, юртимизда яшаётган қирғиз миллати вакилларининг ўз она тилида таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги мамлакатимизда олиб борилаётган одилона миллий сиёсатнинг, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланганлигининг ёрқин намунасидир. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар