2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муддатидан аввал жазодан озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Наманган давлат университетида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ҳамда сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Даставвал тадбир қатнашчиларига кейинги вақтларда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кўп учраётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш берилди. Жумладан, содир этилаётган гиёҳвандик, безорилик, талончилик, йўл-транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ошиб бораётгани таъкидланди. Жиноят содир этиб, бугунги кунда панжара ортида ўтирган ёшларнинг аянчли қисмати ҳақида сўз юритилди. Ачинарлиси, бугун улар қаторига олий ўқув юртида таълим олаётган талабалар ҳам қўшилиб қолаётгани афсус билан тилга олинди. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир йигит-қиз пухта билим эгаллаб, белгиланган қонун-қоидаларга амал қилиши, турли қинғир ишларга қўл урмаслиги айтилди.

Наманган шаҳар судининг бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида талончилик, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сақлаш, ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларнинг ишлари кўриб чиқилди. Ҳар бир иш бўйича процесс иштирокчиларининг музокаралари эшитилиб, иш ҳужжатлари ўрганилди. Якунда судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.

Бундан ташқари, сайёр суд мажлисда пробация гуруҳи ҳисобида туриб суд томонидан белгиланган мажбуриятни ўтаётган шахсларга оид тақдимномалар ҳам кўриб чиқилди. Хатоларидан хулоса чиқарган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, ҳалол ва фойдали меҳнат билан шуғулланиб, ҳаётини изга солишга киришган 10 киши муддатидан илгари жазодан озод қилинди. Аксинча, суд томонидан белгиланган жазодан бўйин товлаб, мажбурият ва тартибларга риоя этмаган икки фуқаронинг жазолари оғирроқ турдагисига алмаштирилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар