2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ишчи гуруҳ: 10 мингга яқин ҳал этилмаган мурожаат қайта кўриб чиқилди

Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхоналари бошчилигидаги 20 дан зиёд вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятида давом эттирди.

Ишчи гуруҳ бир ҳафта давомида Тошкент вилоятида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни имкон қадар жойида тезкорлик билан ҳал этиш масалалари билан шуғулланди.  

Хусусан, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида вилоят бўйича аҳолидан келиб тушган 10 мингга яқин ҳал этилмаган мурожаат қайта кўриб чиқилиб, шулардан 2 мингга яқини ўз ижобий ечимини топди. Қолган қисми қайта ўрганишга берилиб, назоратга олинди.  

Ҳал этилган мурожаатларнинг аксарият қисми суд, оила ва хотин-қизлар, тиббий ёрдам, пенсия, мактабгача ва мактаб таълими, кредит олиш, алимент тўловлари, йўллар таъмири, йўл белгиларини ўрнатиш, газ, электр, сув таъминоти каби масалалар билан боғлиқ бўлди.  

Ўтказилган  сайёр судлар натижасида 68 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди, 67 нафар шахснинг ўталмай қолган жазоси енгилроғи билан алмаштирилди. 14 нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод қилинди, 3 та фуқаролик иши тарафлар ярашгани муносабати билан иш юритишдан тугатилди.  

Бундан ташқари, 122 та иш бўйича жами 45,2 миллиард сўм тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилди. Алимент тўловчи қарздорлардан жами 747,6 миллион сўм маблағ ундириб берилди.  

Мурожаатлар асосида қўшимча 93,1 тонна суюлтирилган газ етказилди, 2 км электр тармоғи тортилди, 73 та темир-бетон устунлар ўрнатилди, 8 та трансформатор, 15 км йўллар ва 1 та кўприк таъмирланди.  

Шу билан бирга, Халқ қабулхоналари бошчилигида вилоят, туман, шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилиб, унда 456 та масала кўтарилди. Шулардан 302 таси қаноатлантирилган бўлса, 154 та масала ижроси назоратга олинди.  

Келиб тушган мурожаатлар асосида 8 км ички йўллар шағаллаштирилди, 1 км йўл асфальт қилинди, 3 та янги трансформатор таъмирланди. 22 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 10 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 8 км ичимлик суви тармоғи янгидан тортилди, 4 та ичимлик суви ишооти таъмирланди.  

Тадбирлар доирасида вилоят аҳолиси учун тиббий кўриклар ташкил этилди. Натижада 540 нафар беморга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 66 нафар беморга туман, шаҳар ва вилоят муассасаларида даволаниш ва текширувлар учун йўлланма берилди.  

Ўрганиш натижалари вазирлик, идоралар масъуллари ва секторлар раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.  

Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун республика идоралари даражасида ҳал этилиши талаб этиладиган масалалар рўйхати шакллантирилди.  

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Хоразм вилояти бўлади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар