2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сув таъминотидаги муаммолар назоратда

Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларида сув таъминоти, оқова сув хизмати даражасини янада яхшилаш бўйича сайёр қабул ўтказилди. Унда “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ мутахассислари, жойлардаги масъул раҳбар-ходимлар ҳамда ҳамкор ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Ўтган давр мобайнида ташкилотга аҳолини қийнаб келаётган сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимидаги масалалар юзасидан муаммолар бўйича юзлаб мурожаатлар келиб тушган. Хусусан, оқова сув тармоғига уланиш, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, мавжуд қарздорлик масаласи ва ичимлик суви ҳисоблагичини расмийлаштириш каби ҳолатларга асосий эътибор қаратилди.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур туманларда “Обод маҳалла” дастури бўйича ичимлик суви тармоғи тортилиши бошланган кўчалар кўп. Аммо хонадони ҳали тармоққа уланмаганидан норози бўлаётган мурожаатлар ҳам бор.  

– Маҳалламизга ичимлик суви тармоғи тортилишидан жуда хурсанд бўлгандик, – дейди “Т.Хван” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раҳимбой Юнусов. – Бироқ қолган ишга қор ёғар, деганлари рост экан. Ҳудудимизда бошланган хайрли ишнинг чала қолганидан оддий аҳоли жабр кўрмоқда. Янги ичимлик суви тармоғидан кимдир хонадонига уланган, кимдир эса йўқ. Тармоқ совуқ кунлари яхши ишламайди. Кўпчилик сув трубалари яроқсиз ҳолатда эканидан норози. Оқова сув тизими ҳам тайинли ишламайди.  

Тадбир давомида масъуллар томонидан барча мурожаатлар махсус назорат режага киритилиб, белгиланган муддатдан кечиктирмай ўрганилиши юзасидан ходимларга тегишли топшириқлар берилди. Маълумотларга кўра, ҳозир Тошкент вилоятидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 831 таси қисман ичимлик суви билан таъминланган.  

Жорий йил бошидан бери ўтказилган хатлов натижаларига кўра, вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 79,4 фоизни ташкил этади, қолган 20,6 фоиз аҳоли ичимлик сувини бошқа манбалар орқали истеъмол қилади. Жамиятнинг шаҳар ва туман филиаллари тасарруфида бўлган 180 та насос ва 2 минг 372 километр ичимлик суви тармоқлари таъмирталаб ҳолатда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар