2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Спикер раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи Фарғонада ўрганишлар олиб бормоқда

Парламент вакилларидан иборат Ишчи гуруҳларининг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ҳамда депутатлардан таркиб топган Ишчи гуруҳи Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида бўлиб, 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган муҳим вазифаларнинг ижро этилиши бўйича ўрганишлар олиб борди.

Дастлаб, депутатлар тумандаги маҳаллий тадбиркор томонидан амалга оширилаётган замонавий боғ ташкил этиш лойиҳаси ҳамда “Боғи Азим зийнати” фермер хўжалиги томонидан боғ-токзор орасида мақбул экинлар жойлаштириш тажрибаси билан танишди. Мазкур хўжаликларда замонавий сув тежовчи технологиялар, инновацион лойиҳаларнинг жорий этилиши натижасида ҳосилдорлик кўрсаткичлари бир неча бор ортган.

Суҳбатлар чоғида халқ вакиллари томонидан мутасаддиларга ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, бозорларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Ишчи гуруҳи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Шошилинч тиббиёт ёрдам маркази ҳам бўлди. Тиббиёт бирлашмаси 298 ўринга эга. Туғуруқ, болалар, юқумли касалликлар, хирургия ва терапия бўлимлари, 16 та бирламчи тизим муассасаси ҳамда 705 қатновга эга кўп тармоқли марказий поликлиникадан ташкил топган. Муассасадаги мавжуд муаммолар, ечимини кутаётган масалалар депутатлар томонидан атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари назоратга олинди.

Ўрганишларда айтиб ўтилганидек, 2023 йилда туманда 77 та янги саноат корхонаси рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг сони 397 тага етган. Уларда 2437,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бу борадаги кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 110,5 фоизни ташкил қилган. Кичик бизнеснинг саноатдаги улуши эса 50,3 фоизга тенг бўлган. Ўтган йилда умумий қиймати 907,1 млрд. сўмлик 21 та лойиҳа ишга туширилиб, 1015 та янги иш ўринлари яратилган.

Тумандаги сув муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолати ҳам ўрганилди.

Маълум бўлишича, туманнинг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 81,2 фоизни ташкил этади. Аҳоли хонадонларининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2023 йилда 97,6 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиб, 33 та МФЙ ҳудудида 28 та ичимлик суви қудуғи қазилган, 37 дона янги сув минораси ўрнатилган, 319 км. янги ичимлик суви тармоғи тортилган. 2024 йилда 28,4 млрд. сўм маблағ эвазига 98 км. ичимлик суви тармоқларини тортиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2023 йилда 438,6 км. тармоқ, 149 та трансформатор, 19 та фидерлар мукаммал ҳамда жорий таъмирланган, давлат дастурлари орқали 38 дона янги трансформатор пункти, 62 км. янги электр узатиш тармоқлари қурилган.

Ўрганишлар жараёнида Спикер ва депутатлар ички йўллар, транспорт хизмати, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам эътибор қаратди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар