Ёшлар таклифларини ўрганиш, муаммоларига ечим топиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш... Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раисининг “сайёр қабул”и ҳам мана шундай эзгу мақсадларни кўзлагани боис жиззахлик минглаб ёшларни бир жойга тўпламоқда.
Уларда ҳудуд ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб оляпти, муаммоларга ечим топилиб, кўплаб масалаларда ҳуқуқий кўмак берилмоқда.
— 4 йил Россияда ишлаганман, — дейди арнасойлик Бобур Зулинов. — Ўтган йили қайтиб келдим. Болалигимдан мусиқага қизиқардим, бу соҳада маълум билим ҳамда кўникмам ҳам бор. Шу боис ишлаб топган пулимга мусиқа ва овоз ёзиш жиҳозларининг бир қисмини сотиб олдим. Ҳозир севган касбим билан бандман. Ускунанинг қолган қисмларини харид қилиш учун кредит олиш мақсадида эдим. “Ёшлар —келажагимиз” жамғармаси орқали имтиёзли кредит олишим мумкинлигини билдиришиб, шу ернинг ўзида манзилли режага киритишди.
“Сайёр қабул”нинг асосий мақсадларидан яна бири чекка қишлоқлардаги ёшларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган. Зомин туманида ўтказилган қабулда ҳам тоғли ҳудуд ҳисобланган Пишағар қишлоғида яшовчи Гулбаҳор Абдуллаева шу кунгача фуқаролик паспортини олмаганини айтди.
— Ёшим 27да. Шу кунгача паспорт олмаганман, — дейди у. — Оилавий шароитимиз бир оз оғирроқ: отам вафот этган, укаларим бор. Ягона оила боқувчиси ўзимман.
Гулбаҳорнинг ҳам мурожаати шу ернинг ўзида туман ички ишлар бўлими ҳамда туман прокуратураси вакиллари томонидан атрофлича ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабуллар вилоятнинг барча ҳудудида давом этмоқда.
Шоҳида Даманова
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |