Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яратиш ва фаолият юритиш, аҳоли билан ишлашни йўлга қўйиш, шунингдек, мазкур соҳада инновацион ёндашувлар билан алмашиш мақсадида мамлакатимизга Озарбайжон Республикаси делегацияси ташриф буюрди.
Улар Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти билан музокаралар олиб бориб, келгусида истиқболли режалар ҳақида сўз юритишга, яқинда очилган Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази мисолида фаолиятни амалиётда ўрганишга, Марказга келиш имкони бўлмаган фуқаролар учун йўлга қўйилган сайёр “мобил” давлат хизматлари билан танишишга улгурдилар.
Кейинги манзил — Самарқанд. Ушбу бутун жаҳонга танилган шаҳарга ташриф Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, уларнинг хотирасини шод этишдан бошланди.
Ташриф давомида озарбайжонлик ҳамкасблар Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхоналари тажрибасига қизиқиш билдиришди. Ахир, улар чет эллик ҳамкасбларимиз орасида машҳур бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш учун ташкил этилган. Фаолияти эса халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиб,унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган.
Шундай қилиб, мазкур ташкилотнинг ишлаш тамойиллари билан танишиш мақсадида делегатлар унинг Самарканд шаҳри бўлимига ташриф буюрди. Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси мудири Шуҳрат Узаков бу ерда фуқаролар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида айтиб берди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, ушбу муассасаларга амалдаги қонун ҳужжатларини биладиган, фуқаролар билан ишлаш учун етарли тажрибага эга мутахассислар жалб қилинган. Фуқароларга қулай шароит яратиш мақсадида, бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб барпо этилаётган замонавий Давлат хизматлари марказлари билан бир бинода Халқ қабулхоналари ҳам жойлашади. Барчаси, фуқаролар давлат хизматлари соҳасига оид масалаларни битта жойда хал этиши учундир.
Ташриф доирасида. Озарбайжонлик меҳмонлар Темурийлар пойтахти ёдгорликлари — Шоҳи-Зинда мажмуаси, Темурийларнинг Гўри Амир мақбараси, Регистон майдони ва бошқаларни зиёрат қилишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |