2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон ички йўллари цемент-бетон қопламали йўлларга айлантирилади

Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон ички йўлларни янгича ёндашув ва халқаро стандартларга мослаш учун “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Бунинг учун лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлардаги 86 та туманда, 770 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган 272 та маҳалладаги 841 километр йўллар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилади.

Автомобил йўллари қўмитаси маълумотларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 304,9 миллион АҚШ доллари, шундан, Осиё тараққиёт банки қарз маблағлари – 240,0 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ўзбекистон республикаси Ҳукуматининг улуши – 64,86 миллион АҚШ долларидан иборат.

Мутахассиснинг таъкидлашича, қурилиш ҳамда техник назорат ишлари тўлиқ маҳаллий пудратчилар – хусусий тадбиркорлар ва маҳаллий муҳандислар томонидан амалга оширилади. Йўллар фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг, бош пудратчи томонидан 5 йил давомида кафолатли соз ҳолатда сақланади ва эксплуатация қилинади.

“Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси иккинчи босқичи доирасида Халқ депутатлар Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Кенгашларининг қарорига мувофиқ дастлабки манзилли рўйхатлар шакллантирилди. Манзилли рўйхатга кўра, Жиззах вилоятида 83 км, Сирдарё вилоятида 67 км узунликдаги жами 150 км цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш белгилаб олинди. Шунингдек, ўтган 2023 йил 29 декабрда Ўзбекистон республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида лойиҳани молиялаштириш мақсадида 240,0 миллион доллар қийматидаги қарз битими имзоланган.

Лойиҳа 2023 — 2032 йиллар давомида амалга оширилади. Ҳар бир қурилган 1 км йўлда камида 2−10 қаторгача 2 км дарахт экилиши ҳам режалаштирилган. 

Кейинги босқичда қурилиши амалга ошириладиган ички йўлларнинг дастлабки рўйхати ва қиймати шакллантирилган. Жумладан, Қорақалпоғистон республикаси – 62 км, Хоразм вилояти – 67 км, Бухоро вилояти – 61 км, Навоий вилояти – 61 км, Самарқанд вилояти – 60 км, Қашқадарё вилояти – 61 км, Сурхондарё вилояти – 65 км, Тошкент вилояти – 59 км, Фарғона вилояти – 62 км, Наманган вилояти – 62 км, Андижон вилояти – 71 км. Ҳаммаси бўлиб, 841 км, шундан мақбуллаштириладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган қўшимча янги лойиҳалар бўйича 110 км узунликдаги маҳаллий ва ички йўллар қурилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар