2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
20 миллиард сўмга тўртта маҳалла обод бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида “Толмозор”, “Акбаробод”, “Тошкент” ва “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бунинг учун қарийб 20 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бугун ҳудуд қиёфасини бутунлай ўзгартириш, одамларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, қишлоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Одамларни ҳаётидан рози қилиш, шаҳардагидек яшаш шароити яратиш мақсадида бошланган эзгу ташаббус катта ҳаракатга айланди.

 

Қува – Фарғона водийсининг мафтункор масканларидан. Кейинги йилларда туман аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш, аҳоли учун қулай маданий-маиший шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари янги иш ўринлари очиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, оилалар тинчлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлмоқда. Буни тумандаги барча 65 та маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ҳам кўриш мумкин.

 

“Обод маҳалла” дастури доирасида тумандаги “Тошкент” ва “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида 11 миллиард 898 миллион сўмликдан ортиқ қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Натижада 300та якка тартибдаги ва 39та кўп қаватли уй-жой таъмирланди, 3,4 километр узунликда ичимлик суви тармоғи тортилди, 20 километрга яқин табиий газ тармоқлари таъмирланди.

 

– Маҳалламиз туман марказида жойлашган бўлса-да, шу пайтга қадар маданий-маиший шароитлар йўқ эди, – дейди “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Парпибой Каримов. – Ёзда ичимлик суви, қишда табиий газ, электр таъминотида юзага келадиган носозликлар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилган ишлар бу борадаги муаммоларни бартараф этиш имкониятини берди. Шу кунга қадар 5та кўп қаватли уйнинг оқова сув тармоғи қуриб битказилди, йўл ва йўлаклар асфальтланди, 7та уйнинг томи профнастил, 1та уйнинг томи шифер ва 5та уйнинг томи полизол қопламаси билан ёпилди, 13та уйнинг фасад қисми тўлиқ таъмирланди, 8 километрлик газ тармоғи, битта трансформатор пункти таъмирдан чиқарилди.

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга жорий этилаётган ҳаётбахш дастурлар ҳудудлар ободлигини таъминлаш, одамлар турмуш тарзини юксалтириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

– Севинчимни сўз билан ифодалаб беролмайман, – дейди Чўлпоной Мўйдинова. – Бир хонали уйда икки келиним, вояга етган қизим билан яшардик. Дастур доирасида олиб борилган ўрганишлар натижасида бизга имтиёзли тарзда намунали уй-жой берилди, ўғил ва келинларим фойдали иш билан банд бўлди. Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган эзгу ишлар, маҳалладошларимизнинг амалий кўмаги, қўллаб-қувватлаши оиламиз тинчлиги, тотувлигини таъминлаётганидан миннатдорман.

 

“Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Муродил Ҳайдаров ташаббуси билан замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Миллий меъморчилик андозалари билан уйғунлашган замонавий мажмуада савдо, ишлаб чиқариш ва аҳоли кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари иш олиб бормоқда. “Обод маҳалла” дастури асосида қад кўтарган иншоот бир вақтнинг ўзида 300 нафар ёшлар бандлигини таъминлади.

 

Сирасини айтганда, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар қиш чилласида ҳам тўхтагани йўқ. Буни ҳудудларда юз бераётган ўзгаришлар, кун сайин кўпайиб бораётган обод қишлоқ ва маҳаллалар мисолида ҳам кўриш мумкин. Демак, халқимиз улкан мақсадлар билан бошланган эзгу ислоҳотларда ҳамжиҳатликда иштирок этмоқда.

 

5.JPG

 

7.JPG

 

10.JPG

 

12.JPG

 

 

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар