Мамлакатимизда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, «маҳалла еттилиги» ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, томорқалардан фойдаланишни самарали ташкил этиш каби йўналишларда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Жиззах вилоятида давом эттирмоқда.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ мутасаддилари вилоят туманларида маҳалла фаоллари, ёшлар билан очиқ мулоқотлар, хонадонбай ўрганишлар олиб бормоқда.
Жумладан, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларни қўллаб-қувватлаш орқали иссиқхоналарни ташкил этиш, деҳқончилик қилиш учун ер майдонларини ажратишда амалий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Хусусан, Халқ қабулхонаси томонидан Пахтакор туманида уй шароитида биогумус ва қўзиқориннинг шампинион турини етиштириш ва шу орқали даромад топишга қаратилган кўргазмали семинар ташкил этилди. Мазкур тадбир маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорликка қизиққан ёшлар иштирокида «BEST GOLD CROWN» МЧЖда ташкил этилди.
Мисол учун тадбиркор А.Ҳайитов ўтган йили 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига 8 квадрат метр майдонда Калифорния қизил чувалчангини парваришлашни бошлаган эди. Бугунга келиб 72 квадрат метр майдонда ишлаб чиқаришни кенгайтириб, харидорларга 50-100 тонна биогумус етказиб бермоқда.
– Ҳозирги кунда бир килограмм биогумус бозорда ўртача минг сўмни ташкил этади, – дейди А.Ҳайитов. – Келгусида қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим ҳисобланган бу маҳсулотни ташқи бозорга ҳам етказиб беришга киришсак, даромад ҳам шунга яраша кўпаяди.
А.Ҳайитов бошчилигида турмуш ўртоғи, фарзандлари томонидан шанпинион қўзиқорини 100 метр квадратда етиштирилмоқда. Бир мавсумда ўртача ҳосил 1500 килограммдан ошади.
Тадбир якунида 15 нафар фуқаро ушбу йўналишда ўз тадбиркорлигини бошлаш истагини билдириб, Халқ қабулхонаси томонидан керакли амалий кўмакларни олишди.
Республика ишчи гуруҳининг Арнасой туманида ўрганишлари натижасида Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи Шерзод Ғайбуллаев Халқ қабулхонаси тавсияси асосида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни бошлади. У 2 сотих майдонда помидор кўчатларини етиштирадиган бўлди. Қолаверса, Шерзод ўзидан ташқари яна икки кишини иш билан таъминлади.
Тинчлик маҳалласида «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтаридаги 29 нафар фуқарога 20 сотихдан ажратилган, жами 5.8 гектар ер майдонида амалга оширилаётган «Бир контур – бир маҳсулот – бир маҳалла» тамойили асосида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш учун ер тайёрлаш жараёнлари билан танишилди ва ёшларга тегишли тавсиялар, амалий кўмаклар кўрсатилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |