Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди томонидан Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилди.
Унда 29 нафар фуқаро қабул қилиниб, 7 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилган бўлса, 22 нафар фуқарога тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 2 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 4 нафар фуқарога нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши тарафларнинг ярашуви асосида тугатилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- ва 52-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган Учқудуқ туманида яшовчи А.А.нинг жабрланувчи билан ярашганлиги ва айбидан пушаймонлиги сабабли ишни юритишдан тугатиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, фуқарога нисбатан қўзғатилган маъмурий иш унга жазо қўлланмасдан туриб тугатилди.
Фуқаролик судлари томонидан эса юридик фактни белгилаш, қарз ва қатъий алимент ундириш бўйича аризалар кўриб чиқилди.
– Фарзандим ҳали жуда ёш. Шунинг учун собиқ турмуш ўртоғимдан алимент ундириш бўйича мурожаат қилдим, – дейди Г.Шодиева. – Суд фарзандим уч ёшга тўлгунга қадар таъминотим учун собиқ турмуш ўртоғимдан алимент ундириш бўйича қарор қилди ва мурожаатим ижобий ҳал этилди.
Куннинг икканчи ярмида эса Зарафшон шаҳри “Баҳор” МФЙ биносида Зарафшон шаҳри ҳамда Томди туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Унда 28 нафар фуқаро қабул қилиниб, 9 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилган бўлса, 19 нафар фуқарога тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 15 нафар маҳкум ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 9 нафар фуқарога нисбатан суд ҳукми билан тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 16 нафар фуқаронинг жазони ўташ колонияси ўзгартирилди.
– Сайёр қабулда озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда озод қилиш юзасидан мурожаат қилгандим, – дейди зарафшонлик Т.А. – Мурожаатим судьялар томонидан атрофлича кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди. Натижада тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндим. Эндиликда бу имкониятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда фойдали иш билан шуғулланаман.
Сайёр қабулда фуқаролик судлари томонидан 2 та ҳолатда фуқароларнинг имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқлари тикланган бўлса, вояга етмаган бола таъминоти ва вояга етмаган бола уч ёшга тўлгунига қадар онаси таъминоти учун қатъий суммада алимент ҳамда қарз суммаларини ундириш бўйича даъво аризалари қаноатлантирилди.
Шунингдек, иқтисодий судлар томонидан 3 та иш бўйича тадбиркорлар фойдасига жами қарийб 46,3 миллион сўм ундирилиб, даъвогарларнинг бузилган ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |