Мамлакатимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга барҳам бериш йўналишида комплекс чора- тадбирлар ишлаб чиқилган.
Хусусан, Тошкент вилоят суди томонидан маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар, сайёр учрашувлар ўтказиш орқали фуқаролар мурожаатларига ечим топишда янгича тизим асосида иш олиб борилмоқда.
Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулларда ҳам ҳудуд аҳолисининг мавжуд муаммолари ўрганилди. Суд раислари жойларда содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг бугунги ҳолати, қайси турдаги ҳуқуқ бузарликлар кўпроқ содир этилаётгани, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ҳам таҳлил қилмоқда.
Мазкур сайёр қабулларда жами 26 нафар фуқаро қабул қилинди. Мурожаатларнинг 20 таси фуқаролик, 5 таси жиноят ва 1 таси маъмурий ишлар бўйича судларга оид. Шундан 24 нафар фуқаронинг оғзаки ва 2 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Шу билан бирга, учрашувлар давомида сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, жиноят ишлари бўйича судларда тақдимнома(илтимоснома)лар асосида 16 нафар маҳкум ўталмай қолган озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Яна бир жиҳати, мазкур тадбир фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли бўлди, дейиш мумкин. Боиси унда мурожаатчилар масъуллардан ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ соҳасига оид кўплаб саволларига жавоблар олди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |