Фуқароларнинг муаммоларини уларнинг ҳузурига борган ҳолда тинглаш ва жойида ҳал қилиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг жорий йил май-июнь ойларида жойларда сайёр қабуллар ўтказиш жадвали тасдиқланган.
Шу пайтгача Жомбой ва Иштихон туманларининг чекка қишлоқларида ўтказилган сайёр қабулларда юзлаб фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан боғлиқ мурожаатлари эшитилиб, назоратга олинди.
Навбатдаги сайёр қабул Самарқанд туманининг Равонак маҳалласида ташкил этилди.
Унда вилоят суди, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, Адлия, Ички ишлар ва Солиқ бошқармалари раҳбарлари қатнашиб, мурожаатчиларни қабул қилди.
Хусусан, вилоят суди раиси О.Ҳайитов ва маъмурий суд раиси Т.Файзиев ҳамда уларнинг ўринбосарлари суд органларидан нажот истаб келган фуқароларни эшитди.
Қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан 32 та мурожаат қайд этилди. Бу мурожаатларнинг қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазо ўтаётган 11 нафар фуқаро вилоят суди раиси қабулида қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб, жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.
Мазкур мурожаатлар асосида шу ернинг ўзида жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабуллар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |