Жиззах вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди.
Зарбдор, Зомин ва Янгиобод туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Зомин тумани марказида жойлашган истироҳат боғида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда суд-ҳуқуқ масалаларида кўмак сўраб келган 30 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Улардан 20 нафарини фуқаролик, 10 нафарини жиноят ишлари бўйича судларга оид масалалар ташкил этди. Ана шу мурожаатларнинг 29 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.
Қабул жараёнида Жиноят ишлари бўйича Зомин ва Зарбдор туманлари судлари томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда 14 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган бўлса, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туман судининг сайёр суд мажлисида 3 нафар фуқаронинг юридик масалалари ҳал этилди.
Куннинг иккинчи ярмида эса айнан шу ишчи гуруҳи оммавий сайёр қабулни Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов ва Фориш туманлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун вилоят марказида жойлашган Ёшлар инновацион марказида ўтказди. Унда 63 нафар фуқаро қабул қилиниб, 2 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди, 61 нафар фуқарога тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабул жараёнида Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов ва Фориш туманлари судлари томонидан сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, унда 32 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг сайёр суд мажлисида 1 нафар фуқаронинг туғилганлик факти белгиланди.
Оммавий сайёр қабулда муаммолари ҳал бўлган 2 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси номига ёзма ташаккурнома билдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |