Айни кунларда “Юксалиш” ҳаракатининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган устувор вазифаларнинг жойларда ижро этилиши ҳолати юзасидан жамоатчилик мониторинглари олиб борилмоқда.
Ҳудудий бўлинма томонидан вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари депутатлар, ҳаракат қошидаги “Жамоатчилик гуруҳи аъзолари” ва экспертлар иштирокида ўрганилмоқда.
– Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Зарафшон шаҳрининг 14-кичик тумани ҳудудида янги умумтаълим мактабини қуриш режалаштирилган, – дейди “Юксалиш” ҳаракатининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Алижон Жалилов. – Мазкур объектда қурилиш ишларининг бориши “Юксалиш” ҳаракатининг вилоят ҳудудий бўлинмаси экспертлари ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Зарафшон шаҳридан сайланган депутатлар иштирокида мониторинг қилинди. Ҳудудда 990 ўринли янги мактаб биноси ва 12х24 спорт зали қурилиши лозим. Мониторинг давомида мазкур объектда тендер савдолари якунлангани, аммо қурилиш ишлари муддатидан кечикаётгани маълум бўлди.
Шунингдек, қарорга асосан Зарафшон шаҳрининг 13-, 14- ва 19-кичик туманларидаги янги уй-жойларнинг иссиқлик тизимларини қуриш режалаштирилган бўлиб, 2023-2025 йилларда фойдаланишга топширилиши белгиланган. Ҳозир мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Мониторинг давомида экспертлар томонидан қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Юқоридаги қарорга асосан, шаҳарда 2023-2024 йилларда 250 қатновли кўп тармоқли марказий поликлиникани янгидан қуриш ҳам белгиланган бўлиб, объектда қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Объект жорий йил сентябрь ойига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, асосий бинолар қад кўтарган, 90 фоизга яқин ишлар бажарилган.
Жойларда давлат дастурларининг тегишли бандлари ижроси юзасидан жамоатчилик мониторингларини ўтказиш, аввало, масъулларнинг масъулиятини янада ошириш баробарида ишларнинг сифатли бажарилишига замин яратади. Бу эса халқимиз манфаатларига хизмат қилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |