Халқ билан мулоқот қилиш, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини ўрганиш ва уларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида Хоразм вилоят суди раиси Шуҳрат Камолов, вилоят маъмурий суди раиси Жамила Султонова ва судьялар иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул Хива шаҳрида ўтказилди.
Дастлаб аҳолини қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш ҳамда ҳудудда содир этилган жиноятларни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда вилоят судлари раислари, туман прокуратураси, ИИБ вакиллари томонидан ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар содир этган жиноятлар суд ҳукмлари асосида таҳлил этилди, жамоатчилик вакилларининг эътибори жиноят келиб чиқишига сабаб бўлган омилларга қаратилиб, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари ва жазо муқаррар эканлиги аниқ мисоллар билан тушунтирилди.
Сўнг суд раисларининг қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқароларнинг 20 га яқин мурожаати кўриб чиқилди. Шундан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди, қолганларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мурожаатчиларнинг муаммоли масалалари ўрганилиб, фуқароларга судга даъво аризасини бериш, суд қарорларига нисбатан шикоят келтириш ҳамда муаммоси юзасидан айнан қайси органга мурожаат этиши лозимлиги тушунтирилди.
Қабулда мурожаатлар кўпроқ уй-жой низолари, суд қарорларининг ижроси, алимент тайинлаш ва бузилган нотурар бино учун компенсация ундириш каби масалалар бўйича бўлди.
Бу каби сайёр қабуллар фуқароларнинг соҳага доир мурожаатларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва келгусида судлар томонидан шу йўналишда тизимли ишларни олиб боришга эътибор қаратилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |